Хўжайли туманида Давлат хизматлари масалаларига доир маслаҳат олмоқчи бўлсангиз марказнинг телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин

Мамлакатда хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш  мақсадида хамда мазкур соҳада тадбиркорлик субъектлари кўтарган долзарб муаммо ва таклифлар, ўтказилган ўрганишлар натижаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2011 йил 7 январдаги  6-сонли қарорига  ўзгартириш киритиш тўғрисидаги  2018 йил 22 октябрдаги  850-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Республикасининг 2019 йилги асосий микроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети  параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга  бюджет мўлжаллари  тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорларда тадбиркорлик субъектлари  шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилган. Бу эса ўз навбатида улар учун яратилган яна бир имконият ва қулайликдир.

Шунингдек, ушбу фаолият турлари учун белгиланган солиқ тўловлари  мазкур қарор бўйича пасайтирилиши тадбиркорлик субъектлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади ва ўз навбатида улар фаолияти такомиллашиб боришига ҳисса қўшади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари  ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги ПФ-5490-сон фармони 2018 йил 1 апрелга қадар  якка тартибдаги  тадбиркор мақомини  йўқотган жисмоний шахсларга  ва 2018 йил 1 апрелдан  молиявий-хўжалик  фаолиятини  амалга  оширмаётган (шу жумладан фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорларга хамда давлат рўйхатидан ўтмасдан  тадбиркорлик фаолияти  билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган  солиқ суммаси  хисобланган жисмоний шахсларга  кўрсатилган  қарздорликларни  хисобдан  чиқариш белгиланган.

Назарда тутилган шахслар  2019 йил 1 июлга қадар  муддатда  тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки қонун ҳужжатларида  белгиланган тартибда  давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда амалга  оширилиши белгиланган.

Хўжайли туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига                       Давлат хизматлари маркази томонидан тезкор ва самарали хамда давлат хизматларининг сифати, очиқлиги ва шаффофлиги таъминланган ҳолда давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Давлат хизматлари маркази тизимли равишда, шу жумладан жойларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва давлат хизматларининг сифати, очиқлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган сайёр хизматлар кўрсатиб келмоқдалар. Бу ўз навбатида фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг вақти ва моддий сарф-харажатларини тежашга кўмаклашади.

Марказда тадбиркорлик субьектлари ҳамда фуқароларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида “Телефон  хизмати кўрсатиш” шўбаси мавжуд бўлиб, мазкур шўба алоқа операторлари томонидан тадбиркорлик субьектлари ва фуқароларга телефон орқали мурожаатлар қабул килиниб, ахборот, ҳуқуқий маслаҳат ва  тушунтиришлар  бериб келинмоқда.

Давлат хизматлари масалаларига доир маслаҳат олмоқчи бўлсангиз марказнинг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон рақами (61) 554-57-76, факс (61) 554-71-24; e-mail: Xojeli-mxo@umail.uz

Манзил:Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани, Мустақиллик кўчаси 14-уй. Туман ҳокимлиги биносининг ўнг томонида.

 

Ш.Курбанбаев,

Хўжайли туман Давлат хизматлари  маркази ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим қилиш бўлими бошлиғи 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 9-02-2019, 20:02 |
  • 714


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив