Икки марта инсультни бошидан кечирган Бекниязов Баҳодир "Kruz.uz"га мурожаат қилди

Икки марта инсультни бошидан кечирган Бекниязов Баҳодир "Kruz.uz"га мурожаат қилди

 

Яқинда "Kruz.uz" сайтига Хўжайли туманидан телефон қилишиб, Баҳодир Бекниязов деган битта акамиз фарзандининг мактабгача таълим муассасида таълим олиши бўйича  бизга мурожаат қилдилар. Эртаси куни Хўжайлига йўл олдик. Тумандаги 5-сонли мактабгача таълим муассасига кирганимизда бизни Баҳодир ака Бекниязов кутиб олдилар.
Баҳодир ака билан суҳбатлашиб шунга амин бўлдикки, унинг кичик фарзанди шу боғчада тарбияланар экан. Сизларга мурожаат қилишимнинг асосий сабаби кимнидир устидан шикоят қилиш эмас, балки раҳмат айтиш эди. 

Икки марта инсультни бошидан кечирган Бекниязов Баҳодир "Kruz.uz"га мурожаат қилди

 

- 2015 йили икки марта инсултни бошимдан кечирдим.  Чап томоним ишламай қолди. Буни Яратганнинг менга берган синови деб қабул қилдим. Лекин бошида жуда қийин бўлди. 3 та фарзандим ва турмуш ўртоғимга юк бўламанми, деб ўзимни айблаб юрдим. Ўша вақтлари кичик ўғлим 3 ёшга қараганди. Мен яримжон ҳолимда уларни қандай қилиб ўқитаман?! Ахир мен эркак кишиман, фарзандларимни, аёлимни боқишим керакмасми, деган саволлар мени жуда қийнарди.

Буни қарангки, туманимиздаги 5-сонли мактабгача таълим муассасининг директори Венера опа менга ўғлимни боғчага бепул беришим мумкинлиги ҳақида айтди. Бу қонуний жиҳатдан ҳам кафолатланган экан. Мени ногиронлик гуруҳим шу қонунга тўғри келар экан.

Икки марта инсультни бошидан кечирган Бекниязов Баҳодир "Kruz.uz"га мурожаат қилди

 

Икки марта инсультни бошидан кечирган Бекниязов Баҳодир "Kruz.uz"га мурожаат қилди

 

Икки марта инсультни бошидан кечирган Бекниязов Баҳодир "Kruz.uz"га мурожаат қилди

 

Шундан кейин Сирожиддинни боғчага бердик.  Мана бу йил 5 ёшга киряпти. Ўғлим бу даргоҳда икки йилдан бери бепул таълим олмоқда. Ҳар куни инглиз, рус тилидан ўрганган янги сўзларини менга айтиб беради. Қувончим ичимга сиғмай кетади. Кўнглим таскин топади. Бир қарашда нимага бу гапларни менга айтяпти, дейишингиз мумкин. Лекин мени ҳолатимдан қарасангиз мени тушунасиз. Кўп баландпарвоз гапларни айтмоқчи эмасман. Бундай гапира олмайман ҳам...

Икки марта инсультни бошидан кечирган Бекниязов Баҳодир "Kruz.uz"га мурожаат қилди

 

Шунчаки, чин кўнгилдан мен оғир вазиятга тушиб қолганда ёрдам қўлини чўзган жамиятга раҳмат айтмоқчиман. Яхши одамлар бўлмаганда билмадим, нима қилардим?! Боламга бепул таълим бераётган устозларига, тарбиячи опаларига, боғча директори Венера опага катта раҳмат! Бу гапларни ҳеч бир ташкилот ёки шахс ўргатгани йўқ. Кимнингдир ёки бировларнинг илтимоси, тазйиқи остида бу гапларни сизга айтаётганим йўқ. Шунчаки, кўнглимга солдим. Шунинг учун айтяпман...  - дейди, биз билан дилдан суҳбатлашган Баҳодир ака.

Маълумот учун, Баҳодир ака Бекниязов 1984 йили Хўжайли туманида туғилган. 2015 йилга қадар тадбиркорлик билан шуғулланган.  Инсультдан кейин чап қўли ва оёғи ишламай қолган. Шунга қарамай ҳаётга шижоати кучли! Катта ўғли Шарифиддин таеквондо спорти бўйича Ўзбекистон чемпиони, ўртанча қизлари Мадинабону 4-синфда ўқийди.  Баҳодир аканинг айтишича, учала фарзанди ҳам ҳозирда бепул таълим тарбия олмоқда экан.

Суҳбатимиз якунида Баҳодир аканинг бир гапини эшитиб кўнглимиз ёришди: 
- Фарзандларимга жамият шунчалик эътибор қилаётган экан. Мен яқин орада оёққа тураман ва инсонларга ЯХШИЛИК қиламан!!! Мени қўллаётган халқимга жавоб қайтаришим керак...

Хўжайлига муаммони ҳал қиламиз деб енг шимариб чиққандик. Адашибмиз, биз ундан ҳам зиёда ишга гувоҳ бўлибмиз.


Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

kruz.uz

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 11-10-2018, 09:58 |
  • 781


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив