Хўжайлида ташкил этилган семинарда қишлоқ хўжалиги мутахассислари иштирок этди

Қорақалпоғистон Республикасида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ва тизимга бозор муносабатларини кенг жорий этишни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди. 
Хўжайли туманидаги “Саманбой” овул фуқаролар йиғинида “Томорқа – қўшимча даромад манбаи!” шиори остида ташкил этилган ушбу тадбирда фермер хўжаликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, тажрибали деҳқонлар ва боғбонлар қатнашди. 
Мамлакатимизда фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда уларни етакчи кучга айлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 
Соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар самарасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99 фоиздан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер майдонларида етиштирилмоқда. Аммо фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тизимга бозор механизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини барқарор ошириб бориш ва ер майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар учрамоқда. 
Уларни бартараф этиш мақсадида 2017 йил 9 октябрда Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишдаги манфаатдорлиги оширилиб, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг экин ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича масъулияти кучайтирилди. 
Семинар қатнашчилари “Саманбой” овул фуқаролар йиғини ҳудудида томорқадан фойдаланиш борасидаги ишлар билан танишиш мақсадида фуқаро Қадамбой Қурбонбоев хонадонида бўлди. Қорақалпоғистон иқлим шароитида томорқадан бир йилда икки марта ҳосил етиштириш тажрибаси ўрганилди. 
– Бу ҳовлига кўчиб келганимизга 5-6 йил бўлди, – дейди Қ.Қурбонбоев. – Томорқамиз тупроғи шўрланган эди. Дастлабки йили чуқур шудгорлаб, маҳаллий ўғит билан тўйинтирдик. Олиб борилган шўр ювиш ишлари ўз самарасини берди. Сўнг уч йил мевали дарахт кўчатлари экдик. Мана 24 туп узум, олма, олхўри, ўрик, шафтоли, беҳининг олди мевага кирди. Эрта баҳорда экилган картошка, сабзи, редиска, булғор қалампирини йиғиштириб олиб, ўрнига саримсоқ пиёз, карам экдик. Рўзғорга нимаики зарур бўлса, томорқада етиштириб, ортиқчасини бозорда сотаяпмиз. Ундан олган даромадимиз ҳисобига тўй қилдик, ҳовли қурдик. Яқинда ер ҳайдаш учун мини трактор сотиб олдик. Энди ишимиз янада осонлашди. 
Тадбирда ер эгаларининг билим ва тажрибасини ошириш, уларни зарур маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатларида замонавий бозор механизмларини жорий этишга кўмаклашиш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. 

 

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 1-11-2017, 14:48 |
  • 986


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив