Меҳрибонлик уйида хайрия тадбири бўлиб ўтди (фото)

Меҳрибонлик уйида хайрия тадбири бўлиб ўтди (фото)

1-июн халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Хўжайли туманидаги 1-сонли Республика Меҳрибонлик уйида  “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида расмлар танлови ва концерт дастури ташкиллаштирилди.

Тадбирда кўзланган асосий мақсад,  партия дастурида кўрсатилган ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат,  ўз элим,  ўз юртим,  жон Ўзбекистоним,  дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш,  ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз,  қадриятларимиз,  миллий ва диний анъаналаримиз,  урф-одатларимизни қадрлаш,  шу билан бирга,  барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик,  бундай ҳуружларга қарши изчил кураш олиб бориш ҳамда имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш,  уларнинг иқтидорини юзага чиқаришга кўмаклашиш ҳисобланади.

Хайрия тадбирини Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари вазифасини бажарувчиси Қутлыбай Бекназаров,  O’zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши аппарат раҳбари Отабек Қиличев, 1-сонли Республика Меҳрибонлик уйи директори Светлана Цой  ва Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгашининг O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари сўзга чиқиб,  болаларни байрам билан табриклашди. 

Танлов якунида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси томонидан  диплом ва совғалар топширилди. 

Шундан сўнг, Қорақалпоқ эстрадаси вакиллари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ижросида концерт дастури бўлиб ўтди.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 31-05-2017, 10:37 |
  • 408

Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив