Тўрткўлда ижтимоий, савдо, ишлаб чиқариш бинолари фойдаланишга топширилди

 

Тўрткўлда ижтимоий, савдо, ишлаб чиқариш бинолари фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон  Республикаси Мустақилигининг 27 йиллиги муносабати билан Тўрткўл туманида “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним” шиори остида байрамга туҳфа сифатида бир қатор ижтимоий-иқтисодий, савдо, ишлаб чиқариш объектларининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди, дея хабар берди туман ҳокимлиги.

Жумладан: 46-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси, 28-сон мактабгача таълим муассасаси, 43-сон умумий ўрта таълим мактаби, 6-сон умумий ўрта таълим мактаби, 51-сон умумий ўрта таълим мактаби, Халқ таълим бўлими, “Plus market”, Супермаркет, “Имзо шов рум” акфа цехи,  37-сон умумий ўрта таълим мактаби бинолари шулар жумласидандир.

Очилиш тадбирларида элимиз ардоғидаги санъаткорлар Ўзбекистон халқ артисти М.Азизов, Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган артист В.Шамсиев, ёзувчи ва шоирлар,  меҳнат фахрийлари, ёшлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 31-08-2018, 10:58 |
  • 158


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив