Тўрткўл туманида бир қатор ижтимоий бинолар фойдаланишга топширилди

Тўрткўл туманида бир қатор ижтимоий бинолар фойдаланишга топширилди

  

Ўзбекистон  Республикаси Мустақилигининг 27 йиллиги муносабати билан Тўрткўл туманида “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним” шиори остида байрамга туҳфа сифатида янги қурилган бинолар ва қайта таъмирланган ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди, дея хабар берди туман ҳокимлиги.

Тадбирларда туман ҳокими, меҳнат фахрийлари, ёшлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Шўрахон овул фуқаролар йиғини  ҳудудидаги қишлоқ врачлик пункти, туман Халқ таълими бўлимига қарашли 17-сон умумий ўрта таълим мактаби, “Маъшал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мини маркет, “Оққамиш” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Шохрух” савдо мажмуаси, “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқ оилавий поликлиникасининг очилиши шулар жумласидандир.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 21-08-2018, 21:56 |
  • 99


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив