"Телевизор кўришни унутдик, дарс тайёрлаш, китоб ўқишга имконият йўқ еди" - Қонликўллик болакай

 

"Телевизор кўришни унутдик, дарс тайёрлаш, китоб ўқишга имконият йўқ еди" - Қонликўллик болакай

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 2017-йиль20-декабр куни Қонликўл тумани "Қонликўл" ОФЙ,  Олтинкўл маҳалласи 76-уйда яшовчи 3-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчиси Атайев Жалғасбай Бахитбай ўғлидан мурожаат хати келиб тушганлиги сабабли Қонликўл туманига йўл олдик. Атайев Жалғасбайнинг муаммоси ўрганиб чиқилиши натижасида шу нарса аён бўлдики, унинг отаси мактабда қоравул бўлиб ишлар экан, онаси 2017-йил ноябр ойида иш ўринларининг қисқариши натижасида ишдан озод қилинганлиги маълум бўлди. Энг асосоий муаммо эса уларнинг уйида электр энергияси йўқлигидир. Мурожаатдан кимлардир хабар топганми, биз боришимиз билан уларнинг хонадонга электр энергияси тортилаётган экан. Атайев Жалғасбай шундай дейди: - "Янги уйимизга 2017-йилнинг 16-апрелькуни кўчиб келган бўлсак, шу кунга қадар қўл телефонининг чироғида зўрға овқатланардик. Телевизор кўришни унутдик, ҳаттоки, дарсларимизни тайёрлашга, китоб ўқишга имконият йўқ еди. Бундай ҳолатга тушишимизга қўшнимиз  сабабчи.  Кўчамизда 15 та уй бўлса, шунинг 11-уйгача, яъни қўшни аканинг уйигача электр линияси тортиб келинган еди. Қолган  №12 №13 №14 №15-уйдаги оилалар ҳар биримиз  500,000 сўмдан пул берсак, шундан кейин токни оласан деб, бизларни шундай ҳолатга  вазиятда қолдирган эди. Бугун  қилган мурожаатим жавобсиз қолмади, бизларга ёрдам берган барча маҳкама мутасаддиларига миннатдорчилик билдираман. Энди дарсларимни бемалол тайёрлайман!" Бундан ташқари  Жалғасбайнинг 5 яшар укаси енди боғчада икки йил мобайнида бепул таълим-тарбия олиш имконига эга, оиласига эса 2018-йилнинг январ ойидан бошлаб моддий ёрдам чиқариладиган бўлди.

 

"Телевизор кўришни унутдик, дарс тайёрлаш, китоб ўқишга имконият йўқ еди" - Қонликўллик болакай

 

"Телевизор кўришни унутдик, дарс тайёрлаш, китоб ўқишга имконият йўқ еди" - Қонликўллик болакай

 

"Телевизор кўришни унутдик, дарс тайёрлаш, китоб ўқишга имконият йўқ еди" - Қонликўллик болакай

 

"Телевизор кўришни унутдик, дарс тайёрлаш, китоб ўқишга имконият йўқ еди" - Қонликўллик болакай

 

"Телевизор кўришни унутдик, дарс тайёрлаш, китоб ўқишга имконият йўқ еди" - Қонликўллик болакай

 

 

Бауржан Бўтабойев

 

saidahmadov.blogspot.com

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 28-12-2017, 14:00 |
  • 910


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив