Академик Жуманазар Бозорбоев овулдошларига тикув машиналари ҳадя қилди

 

Академик Жуманазар Бозорбоев овулдошларига тикув машиналари ҳадя қилди

 

Президентимизнинг 2017 йил 28 февралдаги 2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ҳудудда саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма тармоқларини ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Ушбу ҳужжатга мувофиқ Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2 йилга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра, 52,3 миллиард сўм ва 990 минг долларлик 72 лойиҳа амалга оширилиб, 1 минг 500 янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 

Балиқчилар юртида туғилиб ўсган таниқли олим, академик Жуманазар Бозорбоев туманда амалга оширилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссасини қўшди. Болалиги ўтган қадрдон қишлоғи – Тикўзак овулига 14 тикув машинаси ва 3 миллион сўм ҳадя этди. 

– Президентимиз раҳнамолигида ҳудудларни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ўз юртини севадиган ҳар қандай инсоннинг қалбида улкан ғурур ва ифтихор уйғотади, тараққиётга, фаровонликни юксалтиришга оз бўлса-да, ҳисса қўшишга ундайди, – дейди Ж.Бозорбоев. – Давлатимиз раҳбарининг бундай олижаноб ташаббусини кўриб, бир чеккада қўл қовуштириб туришни ўзимга эп билмадим. Оз бўлса-да, ҳиссам қўшилсин, дедим. Овулда ишсиз ўтирган хотин-қизлар тикувчилик билан шуғулланиб, оиласи учун даромад топар, деган мақсадда тикув машиналари ҳадя қилдим. 

Олимнинг бу саховатидан овулдошлари мамнун. 

– Киндик қони тўкилган юртнинг гуллаб-яшнаши учун қайғурган овулдошимиз, академик Жуманазар оғанинг кўмаги туфайли овулда мўъжазгина тикувчилик цехи ташкил этилди, – дейди “Тикўзак” овул фуқаролар йиғини раиси Буркутбой Қалжонов. – Бу ерда ўндан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланди. 

 

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Фото: «rostov.blizko»

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 26-05-2017, 15:02 |
  • 449


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив