«Ellikqalá TV» ўз кўрсатувларини рақамли форматда эфирга узатмоқда

«Ellikqalá TV» ўз кўрсатувларини рақамли форматда эфирга узатмоқда

 

Элликқалъа туман хокимлиги муассислигида ташкил қилинган «Ellikqalá TV» яқин кунгача ўз кўрсатувларини 100 ваттлик  аналог форматда телеузаткич орқали эфирга узатиб келмоқда эди.  Телеканал 2018 йилнинг 19 январидан бошлаб ўз кўрсатувларини 5 киловаттлик рақамли форматдаги телеузаткич орқали эфирга узата  бошлади. Илгари «Ellikqalá TV»  кўрсатувларини фақат Элликқалъа тумани ва Беруний, Турткул туманларининг айрим худудларида томоша қилиш мумкин бўлган бўлса, эндиликда телеканал эфир доираси Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманлари ва Хоразм вилояти худудини қамрайди. Телеканал кунига 20 соат  ўз кўрсатувларини эфирга узатади.

Халқимизни тезкор  ахборот билан таъминлаш, ахборот бозорини ривожлантириш Давлат дастуридан келиб чиққан холда, «Ellikqal’a ТV» телеканали мамлакатимизда, хусусан, худудда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, иқтисодий, маънавий, қишлоқ ва халқ хўжалиги ҳамда бошқа соҳалардаги янгиликларни кенг ёритишни, миллий  қадриятларимизни тарғиб қилувчи, маданий дам олиш ва кўнгил очар кўрсатувлар тайёрашни, тижорат каналини ташкил қилиш йўли билан ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи канал сифатида фаолият юритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

 

Хабибулла Ибрагимов

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 23-01-2018, 16:45 |
  • 810


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив