O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Ташрифини даставвал Амударё туманидан бошлади.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

 

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

 

Амударё туман ҳокимлигида туман кенгаши депутатлари, партия аъзолари, электорат вакиллари бўлган тадбиркор ва фермерлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосан партиядан сайланган депутатларнинг ишларини янада жонлантириш, электоратимиз вакиллари бўлган тадбиркор ва фермерларнинг манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг томорқа ерлардан унумли фойдаланиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш кераклиги бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Қолаверса тадбир давомида партия сафига янгидан аъзолар қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

 

Бундан сўнг O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хайтов ва туман ҳокими С.Йўлдошев раҳбарлигида тумандаги Чойкўл овулидаги пахта далаларида бўлиб, “Ҳорманг пахтакор” шиори остида пахтани нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишда жонбозлик кўрсатиб келаётган энг илғор теримчиларга ҳормасин айтиб, уларга савғолар улашди.    

 

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

 

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

 

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

 

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

 

Бундан ташқари тумандаги  “Amudaryotex” хорижий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Амударё тумани аҳолиси билан учрашди

 

Корхона раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Отабек Атажанов корхонанинг асосий фаолият тури ва ишлаб чиқарилаётган  маҳсулотлар тўқимачилик ва трикотаж саноати учун йигирилган ип, хом ва тайёр ип газламалар, техник газламаларни қўшган ҳолда момиқ, пахтали ватин, иплар ишлаб чиқариладиганлигини таъкидлаб ўтди. 100 фоиз пахта толасидан тўқимачилик ва ип калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4500 тн бўлиб, ишлаб чиқариш машиналари асосан чет эл компанияларининг энг замонавий автоматлаштирилган, компьютерлаштирилган технологиялар бор бўлиб, улар Германиянинг “Trutzschier”, Италиянинг “Marzoli” ҳам “Savio” фирмаларининг энг юқори технологиялари билан фаолият юритмоқда. 300 дан зиёд ишчи билан ўз ишини бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб ишчилар сони 440 нафарга етди.

Уларнинг кўпчилиги коллеж битирувчиларидан иборат. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россия, Туркия ва Қитой давлатларига экспорт қилинмоқда.

Ташрифи чоғида ушбу корхонадан 45 нафар ишчилар партияга аъзоликка қабул қилинди.

 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 19-10-2018, 15:43 |
  • 59


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив