Амударёда 11 млрд 501 млн сўм қийматдаги кичик саноат зонаси ташкил қилинмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида 4,25 га ер майдонида 11 млрд 501 млн сўм қийматдаги кичик саноат зонаси ташкил қилинмоқда. Ушбу кичик саноат зонасида 26 нафар тадбиркор томонидан 187 янги иш ўрни яратиш режалаштирилган, дея хабар берди Turon24.

Туман Давлат солиқ инспекциясининг Тuron24га маълумот беришича, кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар орқали йилига 150 тонна мева-сабзавот қуритиш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, 74 тонна мева-сабзавот маҳсулотидан мураббо ишлаб чиқариш, 1300 тонна қизилмия илдизини қайта ишлаш, 48 тонна қуюлтирилган сут, творог, сметана маҳсулотларини тайёрлаш режалаштирилган.

Мотор мойини қайта ишлаш, 36 минг дона тайёр тикув маҳсулотларини, 24 минг дона эшик, дераза, мебель маҳсулотларини тайёрлаш, 100 тонна мих ҳамда 33 минг метрлик сим тўр, 97 минг дона темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги тармоқлар ташкил этилмоқда.

Айни кунда кичик саноат зонасида муҳандислик коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш, бу ерга электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви олиб келишни тезлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу режаларга асосан кичик саноат зонаси ичидаги ва унга олиб келувчи жами 4,8 км узунликдаги йўлларни таъмирлаш учун 1 млрд 365 млн сўм ажратилган. Ичимлик суви тармоғини тортиш учун 16,2 млн сўм пул сарфланиши белгиланган.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 12-10-2018, 13:55 |
  • 75


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив