Амударёлик тадбиркорлар ўқув курсларида малака оширишмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва  рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги "Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 602-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон  Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг буйруғига мувофиқ хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар рўйхати шакллантирилди ҳамда улар учун ўқув курси жадвали тасдиқланди, дея хабар бермоқда amunews.uz.

Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари билан биргаликда олиб борилмоқда.

Машғулотлар қизғин тарзда ўтмоқда, тадбиркорлар томонидан бизнеснинг ҳуқуқий жиҳатлари, солиқ тизимидаги имтиёзлар, ишчиларни ишга олишда меҳнат муносабатлари, энг кам меҳнат ҳақи миқдори, бож тўлов ставкалари ва тартиби, имтиёзли кредитлар, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашдаги муаммолар ва шунга ўхшаш жуда кўплаб саволлар берилмоқда. Бу саволларга нотиқлар томонидан тўла жавоблар қайтарилмоқда.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 11-11-2017, 10:26 |
  • 220


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив