Бешта олий таълим муассасаларига ўкишга кириш учун ҳужжатлар соддалаштирилган тартибда қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига мувафиқ

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларига ўкишга қабул қилиш бўйича комиссияси томонидан белгиланадиган

1.Тошкент давлат юридик университети

2.Қорақалпоқ давлат университети

3.Гулистон давлат университети

4.Фарғона давлат университети

5.Самарқанд давлат университетларига

бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриентлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтилади.

Сўровнома тўлдирилади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади;

Паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома

Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат(иловаси билан)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда  Вазирлар маҳкамаси

норматив-ҳуқуқий хужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитурентлар имтиёз ҳуқуқин тасдиқловчи хужжат.

Абитурентлар бир вақтнинг ўзида, ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача олий таълим муассасасини танлаши мумкин. Бир неча олий таълим муассасасини танлашда имтихон топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши шарт.

 

Гулхатша Дощанова

Қўнғирот тумани

давлат хизматлари маркази

хужжатларни қабул қилиш ва

топшириш бўлими бош мутахассиси  

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 16-06-2019, 17:33 |
  • 176


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив