Ҳушнудбек Худойбердиев абитуриентлар учун: Ўқинг, фақат йиғламанг. Кулиш ҳам тавсия этилмайди!

⚡️Абитуриентларнинг алдангани ҳақида икки оғиз

 

07.06.2019 йили Вазирлар Маҳкамасининг 468-сонли қарори (http://lex.uz/pdfs/4368106) асосида Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Унга кўра, айрим ОТМларга (уларнинг сони 5 та (https://t.me/xushnudbek/2461)) ҳужжат топшириш Давлат хизматлари маркази ва Ягона портал орқали амалга ошириладиган бўлди.

 

Мазкур қарорда кўпчилик эътибор қилмайдиган бир айёрлик ўтиб кетибди, биз ҳам кейин кўриб қолдик буни.

 

Қарорнинг 11-бандида аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда ЭКИҲнинг ярим баравари (101365 сўм) миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

 

Шу банднинг ўзида мазкур тўловлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши айтилган. Ҳа, бу янгилик эмас, бу ҳақида аввалроқ ПҚ-4319-сонли Президент қарорида (http://lex.uz/docs/4334802) ҳам айтилган эди.

 

 (https://t.me/xushnudbek/2272)Бир қарашда ҳаммаси жойидадек. Аммо қарорга илова қилинган Регламентда абитуриентларни сюрприз кутиб турибди.

 

❗️Регламентнинг 11-бандида давлат хизмати кўрсатилганлиги учун аввалги йилда тугатган абитуриентлардан ЭКИҲ 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов олиниши белгиланган.

 

Бу пулнинг 50 фоизи Адлия вазирлиги ҳузуридаги жамғармага, 10 фоизи Ички ишлар вазирлигининг жамғармасига, қолган маблағлар давлат бюджетига ўтказилиши таъкидланган.

 

Нима бўлганини тушундингизми? Демак, бундан чиқди, ТДЮУ, ҚДУ, СамДУ, ФарДУ ва ГулДУга ҳужжат топширмоқчи бўлган ҳамда ўқишни аввалги йилларда тугатган абитуриентлар 2 марта тўлов қилади:

 

1) ДТМ жамғармасига ўтадиган 101 минг сўм;

2) Адлия, Ички ишлар ва давлат бюджетига ўтадиган яна алоҳида 101 минг сўм.

 

Жами: 202 минг сўм.

 

Хулоса:

ОТМлар орқали ҳужжат топширса - 101 минг сўм;

ДХМлар орқали ҳужжат топширса - 202 минг сўм.

 

Бундай антиқа қарор юзасидан бир нечта саволларимиз бор:

 

Биринчидан, “эски” абитуриентлардан тўлов ундириш масаласи кўтарилган пайтда, “бу пуллар келгусида ДТМ фаолиятини ривожлантириш, тест синовларининг сифатини оширишга сарфланади”, дея тушунтирилган эди. Аммо абитуриент нима учун Адлия, Ички ишлар ҳамда давлат бюджетига 101 минг сўм пул тўлаши керак? Бу қайси мантиққа тўғри келади?

 

Иккинчидан, ушбу қарор умумхалқ муҳокамасига қўйилмаган, ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Бошқалардан лойиҳани муҳокамадан ўтказишни талаб қиладиган Адлия нима учун ўзи бунга амал қилмайди? Ими-жимида ўзларига бир неча юз миллионлаб пул тушадиган қарорни тасдиқлатиб олганини қандай тушуниш мумкин?

 

Учинчидан, ДХМдаги ходимларнинг ҳам хизмат ҳақи бор, улар текинга ишламайдику, дейишингиз мумкин. Аммо 10 та қаторнинг нари-бериси бўлган 1 варақ анкетани тўлдириш учун 101 минг сўм оласизларми-а?!  Инсоф борми ўзи?

 

Бу иш учун нари борса 5 минг сўм хизмат ҳақи олиш мумкин. Ана бор, 10 минг сўм. Лекин ундан 1 сўм кўп пул олиш — қип-қизил талончилик! 101 минг сўм эса қароқчиликнинг ўзгинаси!

 

Энг аҳмақона жойи абитуриент интернет орқали Ягона порталдан ўзи ҳужжатларини юборса, яъни ҳамма меҳнатни ўзи қилса ҳам 90 минг сўм тўлаши шарт экан. Э, қойилей.

 

Тўртинчидан, бир пайтлар ДТМ “эски” абитуриентлардан 202 минг сўм олайлик, деб лойиҳа эълон қилганда, Адлиянинг ўзи бунга қарши чиққан (https://t.me/xushnudbek/2109), “бу фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларига зид” дея роса PR қилганди. Натижада тўлов миқдори 101 минг сўмга туширилди. Кўпчилик Адлияни мақтади, дуо қилди.

 

Энди эса абитуриент барибир яна ўша 202 минг сўмни тўлайдиган бўлди, фақат қолган ярмини Адлия ўзига олади. Қалай, зўрми? ))) Бошидан “шу пулларни ярмини бизга беринглар”, дейишса бўлмасмиди, конституция-понституция қилмасдан.

 

Ўртада яна барча юк ўша содда халқнинг гарданига тушади.

 

Мана, халққа ортиқча пул ундириш пайида бўлган ташкилотлар сафига Адлия ҳам қўшилди. Қий-чув бўладиган қабул жараёнларида пул ишлаб қолишни ким ҳам истамайди, дейсиз. Асосийси барчаси қонуний, ғинг десангиз, оғзингизга қарор билан уришади.

 

Товба... Нима дейишни ҳам, бошингни қайси деворга уришни ҳам билмайсан.

 

Якунда фақат биргина сўзимиз бор: қўпол қилиб айтганда, Худо инсоф берсин уларга...

Ҳушнудбек Худойбердиев абитуриентлар учун: Ўқинг, фақат йиғламанг. Кулиш ҳам тавсия этилмайди!

 

Манба: @xushnudbek

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 14-06-2019, 10:06 |
  • 345


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив