Ўзбекистонда мактаб директорлари сайловини жорий этиш таклиф қилинмоқда

«Менинг фикрим» порталида Ўзбекистонда мактаб директорлари сайланишини жорий этиш ҳақидаги таклиф жойлаштирилди.

Таклиф муаллифи Исроил Тиллабоев ўз фикрини қуйидагича асослаган:

«Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда таълим ва тарбия учун асосий жавобгар ва масъул шахслардан бири ҳисобланади. Кўп ҳолларда, гарчи муносиб билим, тажриба ва салоҳиятга эга бўлмаса ҳам, мактаб директорлиги лавозимига туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ўзлари истаган шахсларни тайинлаганига гувоҳ бўламиз. Бу албатта, фарзандларимизнинг тарбиясида ўзининг натижасини кўрсатмай қолмайди. Бунинг олдини олиш учун Халқ таълими вазирлиги ҳузурида кўп йиллик тажрибага эга, ҳалол, фахрли педагоглардан иборат таркибда кенгаш тузиш лозим. Бу, ўз навбатида, кенгаш томонидан номзодларни кўриб чиқиш ва директорликка муносиб номзодни сайлаш имкониятини яратади».

Мазкур таклиф ҳозирча 913 та овоз тўплади.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 18-07-2018, 13:55 |
  • 105


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив