Қўнғирот туманида ёз ойларида 700 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган

Қўнғирот туманида “Жайхун” ёзғи болалар дамолиш маскани очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Маросимда туман ҳокимлиги масъул ходимлари, хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими бўлими, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, ҳомий ташкилотлар раҳбарлари ва ота-оналар иштирок этди.
“Жайхун” дамолиш масканида биринчи навбатда 170 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари дамолиб, уларнинг саломатликларини тиклаш, ёзғи таътилини мароқли ўтказиш учун спорт, чет тилларни ўрганиш тўгараклари, қизлар учун тикиш ва тўқиш тўгараклари ташкил этилган.
Ёз ойлари давомида ушбу дамолиш масканида 700 нафар болаларнинг дам олишлари режалаштирилган. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши сардорлари томонидан ёшларга хуш кайфият бағишловчи қизиқарли ўйинлар ва лойиҳалар ўтказилиб борилади.
Дамолиш масканининг очилиш маросимида болалар учун туман маданият ишлари бўлими, “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази, 10 сонли Есемурат жиров номидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

 

Қўнғирот туманида ёз ойларида 700 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган

 

Қўнғирот туманида ёз ойларида 700 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган

 

Қўнғирот туманида ёз ойларида 700 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган

 

Қўнғирот туманида ёз ойларида 700 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган

 

Қўнғирот туманида ёз ойларида 700 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган

 

Қўнғирот туманида ёз ойларида 700 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган

 

Қўнғирот туманида ёз ойларида 700 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган

 

Қўнғирот туманида ёз ойларида 700 нафар боланинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 6-06-2018, 14:05 |
  • 105


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив