Солиқ соҳасининг зукко билимдонлари аниқланди

Таъкидлаш керакки, Давлат солиқ идоралари томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини таъминлаш билан бир қаторда аҳоли ўртасида солиқ маданиятини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид кўникмаларини шакллантириб боришга йўналтирилган аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, тўланган солиқларнинг нималарга сарфланиши, уларнинг республикамиз ҳамда фуқаролар ҳаётидаги ижтимоий аҳамиятини ёшликдан шакллантириб бориш мақсадида ёшлар ўртасида турли мавзуларда тарғибот ишлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон РеспубликасиДавлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган ва  Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда ҳар йили анъанавий тарзда уч босқичда ўтказиб келинаётган "Солиқ билимлари – болаларга!" республика кўрик-танловининг аҳамияти ҳам катта бўлмоқда.

Анъанага мувофиқ жорий йилнинг 1 апрелидан 15 апрелига қадар танловнинг туман (шаҳар) босқичи, 20-25 апрель кунлари вилоят босқичлари ўтказилди. Мазкур танловнинг якуний республика босқичи эса 2018 йилнинг 23 май куни Тошкент солиқ коллежида бўлиб ўтди.

Солиқ соҳасининг зукко билимдонлари аниқланди

 

Кўрик танловда республикамиздаги барча умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари 4 та номинация, "Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири", "Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши", "Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати" мавзусидаги энг яхши иншо ҳамда "Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?" мавзусидаги энг яхши компьютер тақдимоти номинациялари бўйича ўзаро беллашиб, солиқлар тўғрисида қанчалик чуқур билимга эга эканликларини синовдан ўтказишди.

Танловда 1-4-синф ўқувчилари солиқлар ҳақидаги ўзларининг дастлабки тасаввурларини чизган расмлари орқали ифода этган бўлса, 5-9 синф ўқувчилари ёзган ҳикояларида солиқлар тўғрисидаги тушунчаларини етказиб беришга ҳаракат қилди.Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари эса таълим жараёнида солиқ соҳасида эгаллаган билим ва кўникмаларини иншо ёзиш орқали, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда компьютер тақдимоти кўринишида ифода этишди.

Айтиш керакки, бундай танловларнинг ўтказилиши ўсиб келаётган ёш авлод онгида солиқлар ҳақидаги билимларни янада бойитиш, ўқувчи-ёшларнинг солиқ тизими бўйича ҳуқуқий тафаккурини ривожлантириш, мамлакатимиз солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги билим ва тасаввурларини мустаҳкамлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, солиқ сиёсатини янада эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини яқиндан таништириш, иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро бугунги ёшлар эртага хоҳ жисмоний, хоҳ юридик шахс сифатида юртимизнинг онгли солиқ тўловчиларига айланадилар.

Жорий йилда республикамиз бўйича танловнинг туман ва шаҳар босқичларида
43 мингга яқин, вилоятлар босқичларида 772 нафар ўқувчиларнинг фаол иштирок этганлиги ҳам ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларининг ортганлигидан далолат беради.

Танловда ҳар бир номинация бўйича ўз ҳудудида энг кучлилар деб эълон қилинган  56 нафар иштирокчилар кўрик-танловнинг республика босқичида ўзаро беллашди. Уларнинг ижодий ишлари ва билимлари Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланди.

Солиқ соҳасининг зукко билимдонлари аниқланди

 

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли мактабнинг
3-синф ўқувчиси Сўғдиёна Содиқова "Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири" йўналиши бўйича, Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 107-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Вазира Валиева"Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши" йўналиши бўйича, Тошкент шаҳридаги Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежи 1-босқич ўқувчиси Муҳлиса Ҳусанова "Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати" мавзусидаги энг яхши иншо йўналиши бўйича, Хоразм вилояти Урганч ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Садоқат Абдуллаева "Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?" мавзусидаги энг яхши компьютер тақдимоти номинацияларида биринчи ўринни эгаллади.

Жорий йилда танлов ғолибларини тақдирлаш маросиминингпойтахтимиздаги гўзал ва кўркам "Ашхобод" сайилгоҳида ўтказилганлиги эса болалар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

Солиқ соҳасининг зукко билимдонлари аниқланди

 

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали суратда топширилди.

 

Мавлюда Чимбергенова,

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 25-05-2018, 21:33 |
  • 186


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив