Лондонда иккита университетга қабул қилинган қорақалпоқ қизи келажакда Ўзбекистонга қайтиш ниятида

 

Лондонда иккита университетга қабул қилинган қорақалпоқ қизи келажакда Ўзбекистонга қайтиш ниятида

 

Қорақалпоғистонлик Бийбиназ Жолдасбаева Лондонда таҳсил олаётганини эшитганимиздан сўнг, у билан ижтимоий тармоқлар орқали боғландик ҳамда ёш талаба билан суҳбат уюштирдик.

- Лондонда ўқишга киришингиз тарихи ҳақида айтиб ўтсангиз

- 2011 йил Тошкент Давлат Юридик Университетига ўқишга грант осасида қабул қилинганман. Ўқиш пайтида IELTS сертификадини олиш мақсадида, индивидуал дарсларга борганман ва Буюк Британияга бориб магистр дипломини олишни орзу қилганман. 2015 йил Тошкент Давлат Юридик Университетини тугатиб, Тошкентда адвокатлик фирмасида, кейинроқ «Асклепий» фармацевт компаниясида юрист бўлиб ишлаганман. Мен учун магистратурада ўқиш учун иш тажрибам кўп бўлиши зарур эди, чунки чет эл давлатларида магистратурада кўп йиллик тажрибига эга талабалар ўқиши ҳақида кўп ўқиб, эшитганман.

2017 йили май ойида IELTS топшириб, Law университетларни қидиришни бошладим. Мен учун Лондонда ўқиш болаликдаги орзуим бўлгани учун, BPP Law University ҳамда The University of Law’га документларимни топширганман. Икки университет ҳам қабул қилгач, мен BPP университетини танлашга қарор қилганман, чунки LLM International Business Law факультети кўпроқ қизиқтирган эди.

Лондонда иккита университетга қабул қилинган қорақалпоқ қизи келажакда Ўзбекистонга қайтиш ниятида

 

- У ерни битиргандан кейин қандай режалар бор?

- Магистр дипломини олгач, Ўзбекистонга қайтиб, халқаро ташкилотларнинг бирида юрист бўлиб ишлаш мақсадим бор. Ҳозирда ўқиш пайтида, Лондон шаҳрининг Sterling Lawyers юридик фирмасида амалиёт ўтаяпман. Кўпроқ халқаро амалиётини ўрганиб, Ўзбекистонда шу олаётган билимларимни қўллаш ниятим бор.

 

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

 

Лондонда иккита университетга қабул қилинган қорақалпоқ қизи келажакда Ўзбекистонга қайтиш ниятида

Давоми бор…

 

 

Манба: kruz.uz

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 30-03-2018, 17:56 |
  • 527


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив