Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишдаги аҳамияти

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишдаги аҳамияти

Яқинда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Суд ҳуқуқ ислоҳотлари тадбиркорлик фаоллиги ҳимоясида” мавзуида учрашув кечаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик судининг раиси К.Камилов, “Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Ахборотномаси” журналининг Матбуот маркази раҳбари У.Хайруллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судининг раиси Б.Темирханова, университетнинг тарих ва ҳуқуқ факультети профессор-ўқитувчилари жамоати ва талаба-ёшлари иштирок этдилар.
Учрашув кечасида Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди раиси К.Камилов сўзга чиқиб, бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ ислоҳотлари соҳасида ҳам катта ишлар амалга оширлаётгани тўғрисида кенг турда тўхтаб ўтди.
Учрашув кечасида Олий Хўжалик суди Матбуот маркази раҳбари У.Хайруллаев республикамиз барча ҳудудидаги хўжалик судлари ишини ўзида кенг мазмунда ёритиб борувчи “Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси” атамасидаги ҳуқуқий, илмий-амалий журнал ҳақида тўхтаб ўтди.
Учрашувда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди раиси Б.Темирханова ҳам сўзга чиқиб, ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг иши, шу судлар томонидан кўриладиган ишларнинг нисбатан сифати, бу бўйича мамлакатимизда тадбиркорлик фаоллиги субъектларининг ишини ҳимоялашда ушбу ҳудудий суд кесимида ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бошқа да масалалар муҳокама этилди.
Учрашув кечасида профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар ҳам ўз фикрлари, таклифларини келтириб ўтиб, ушбу суд тизимида иш олиб бораётган соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга оид жавоблар олди.

Қайрат НИЗАМАТДИНОВ
ҚҚДУ “Ҳуқуқшунослик” кафедраси доценти


Маълумот ва фото karsu.uz дан олинди.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 13-02-2017, 12:40 |
  • 340


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив