Осиё чемпиони Рустам Жангабаев ҳарбий қасамёд қабул қилди

 

Осиё чемпиони Рустам Жангабаев ҳарбий қасамёд қабул қилди

 

Индонезияда бўлиб ўтган ХVIII Осиё ўйинларида оғир атлетиканинг штанга кўтариш бўйича бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон Президентининг 2018 йилдаги “ХVIII Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида”ги Фармойишига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан 5 хонали уй билан мукофатланган Рустам Жангабаев Нукус гарнизонидаги сафарбарлик чақируви резерви батальонида хизмат бурчини ўтади.

Сафарбарлик чақируви резервида хизматнинг белгиланган муддатини ўтаган йигитларнинг Ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросимида Рустам Жангобоев сингари юзлаб сафдошшлари юртимизни кўз қорачиғидек асрашга ваъда беришди. 

 

Осиё чемпиони Рустам Жангабаев ҳарбий қасамёд қабул қилди

 

Осиё чемпиони Рустам Жангабаев ҳарбий қасамёд қабул қилди

 

Осиё чемпиони Рустам Жангабаев ҳарбий қасамёд қабул қилди

 

Маълумот учун, терма жамоа номидан юрт байроғини баландларга кўтараётган Рустам Жангабаев шу йиллар ичида бир неча мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишга муяссар бўлди. Ҳали ёш бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг фахрига айланган Рустам 25 ёшига қадар улкан ва залворли йўлни босиб ўтишга улгурди. 2016 йилнинг 14-17 декабрь кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ва IV Халқаро Қатар Кубогида 105 кг дан юқори вазн тоифасида Рустам Жангабоев уч олтин ва бир кумуш медални қўлга киритди ҳамда Осиё кубоги ғолибига айланди.   

Ашхободда ўтказилган Осиё ўйинларида ва Озарбайжоннинг Баку шаҳридаги Осиё чемпионатида юртимиз спортини танитган Рустам Жангабоевга чемпионлик насиб қилади. Ўша йилда Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари совриндори бўлган Рустам ҳукуматимиз томонидан “Nexia” автомобили билан тақдирланди. 

2018 йилнинг ноябрь ойида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 109 кг вазн тоифасида 2 та бронза медалини қўлга киритди. 

Рустам ҳозирги кунда 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган XXXII ёзги олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Ҳарбий хизматдан сўнг Рустам Жангабоев Ўзбекистон Миллий гвардия сафида хизмат қилиш ниятида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати 

 

Манба: http://karakalpakstan.uz

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 3-07-2019, 20:47 |
  • 797


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив