Қоралқалпоғистонда Мадриднинг Реал жамоаси мутахассислари маҳорат дарси ўтди

 

Қоралқалпоғистонда Мадриднинг Реал жамоаси мутахассислари маҳорат дарси ўтди

 

Қоралқалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 20 ноябрь куни Мадриднинг Реал жамоаси мутахассислари маҳорат дарси ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати раҳбари Чаржоу Элмуратов маълум қилди.

Испаниялик Хавьер Вара ва Эктор Висенте Реал Мадрид клуби академияси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасида тузилган келишув асосида ташриф буюрди.

Ташриф давомида футбол академиялари мураббийлари учун семинар ташкил этилди. Бундан ташқари, 2005 йилда туғилган болалар учун футбол машғулотлари ўтказилди.

Куннинг иккинчи ярмида эса футболчи ва мураббийлар ҳамда испаниялик мутахассислар Нукусдаги санъат музейига ташриф буюришди.

Испаниялик мутахассислар 21-23 ноябрь кунлари Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида машғулот ўтказади.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 21-11-2018, 14:34 |
  • 136


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив