O’zLiDeP фаоллари орасида ғолиб жамолар аниқланди

O’zLiDeP Чимбой туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан туманлар ўртасида спортнинг “Баскетбол” тури бўйича Қорақалпоғистон чемпионлиги учун мусобоқа ташкил этилди.

Унда Чимбой туман ҳокимияти, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман бўлими, Халқ депутатлари Чимбой туман кенгаши депутатлари, Чимбой туман спорт бўлими ва тегишли ташкилот вакиллари иштирок этган мусобоқада асосан ёшларимизни спортга кенгроқ жалб этиш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини ошириш, спортга меҳр уйғотиш ва саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат.

Кишидан чаққонлик ва эпчилликни талаб этадиган ушуб спорт турига барча туманлардан 6 та жамоа қатнашиб ўзаро беллашди.

Айни пайтда бизнинг мақсадимиз ҳам ёшларимиз орасида спортнинг оммабоплигига эришиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга қизиқтиришдир деди – O’zLiDeP Чимбой туман кенгаши аппарат раҳбари Б.Ганиев.

Ўзига хос қизғин муросасиз кечган уйинда Қораўзак тумани 3 ўринни эгаллаган бўлса, Нукус тумани 2 ўринга муносиб деб топилган бўлса,1 ўринни Чимбой тумани эгаллади.

Ғолиб бўлган жамолар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик савғолари билан тақдирландилар.

 

O’zLiDeP фаоллари орасида ғолиб жамолар аниқланди

 

O’zLiDeP фаоллари орасида ғолиб жамолар аниқланди

 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 16-10-2018, 23:08 |
  • 263


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив