Манғитда ёпиқ сузиш сув ҳавзаси бунёд этилмоқда

Манғит шаҳрининг “Баркамол авлод” кўчаси Марказий ўйингоҳ кираверишида бунёд этилаётган 25х11 метрлик ўлчамдаги ёпиқ сузиш сув ҳавзаси ҳам келажакда ёшларнинг, барча ёшдаги кишиларнинг жисмоний чиниқишлари, сузиш спортининг юксалишига хизмат қилади, албатта.

Жорий йилнинг июль ойида бошланган иншоот қурилишини “Сув қурилиши бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари амалга оширишаяпти.

Умумий қиймати 4 миллиард 940 миллион 50 минг сўмлик ёпиқ сузиш сув ҳавзаси биносида айни кунларда бетон қуйиш, ғишт териш ва сувоқ қилиш ишларида 52 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Уста, қурувчилар бригадаси бошлиғи Анвар Бекишев, ишчи Идрис Сарсеновлар ишнинг сифатли ва ўз муддатида адо этилишида фидойилик кўрсатишаяпти.

– Туманимизда илк ёпиқ сузиш сув ҳавзасини қураётганимиздан жуда қувончдамиз. Энди иншоот ишга туширилиши билан туманимизда сузиш спортини ривожлантириш учун ҳам шароит яратилади, – дейди “Сув қурилиши бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти бош прораби Pасул Аҳмедов.

Ҳа, жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бу иншоот халқимиз ҳаётида ўзига хос янгилик бўлади ва туманимиз спорт шарафи юксалишига хизмат қилади.

 

Amunews.uz: Ойгул Pажабова.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 12-10-2018, 09:37 |
  • 252


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив