«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси «Навбаҳор»га бош мураббий бўлди

 

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси «Навбаҳор»га бош мураббий бўлди

 

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи онлайн» хабар берди.

7 октябрь куни Намангандаги «Марказий» ўйингоҳда янги бош мураббий этиб тайинланган Андрей Канчельскиснинг тақдимот маросими ўтказилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоцицияси президенти Хайрулла Бозоров жамоага янги бош мураббий Андрей Канчельскисни таништирган ва унга тўн кийдирилган.

Ҳозирча «Навбаҳор» клуби ва мураббий ўртасидаги келишувнинг бошқа жиҳатлари маълум эмас. Шунингдек, аввалги бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг истеъфоси бўйича изоҳ берилмаган.

Айни вақтда «Навбаҳор» Ўзбекистон Суперлигасида иккинчи босқичда чемпионлик учун курашаётган жамоалар қаторида бўлиб, 21 очко билан учинчи ўринда жойлашган. Жамоа биринчи ўринда кетаётган «Локомотив»дан 6 очко, иккинчи ўриндаги «Пахтакор»дан эса 3 очко ортда бормоқда.

Маълумот учун, Андрей Канчельскис 1991-1995 йилларда «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятида «Торпедо-ЗИЛ», «Уфа», «Волга НН», «Юрмала» ва «Солярис» клубларини бошқарган.

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 8-10-2018, 12:44 |
  • 268


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив