Қўнғирот туманида “Оила куни”га бағишлаб веломарафон бўлиб ўтди

 

Қўнғирот туманида “Оила куни”га бағишлаб веломарафон бўлиб ўтди

 

15 май – Халқаро “Оила куни” муносабати билан Қўнғирот тумани хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” фонди туман бўлинмаси, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўнғирот тумани кенгаши, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда корхона, ташкилот ва муассасаларда, мехнат қилаётган хотин-қизлар, маҳаллалардаги уй бекалари ва уюшмаган аёллар ўртасида ўтказиладиган веломарафон ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Веломарафонни ўтказилишидан асосий мақсад ва вазифалар — корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган аёллар, маҳаллалардаги уй бекалари ва уюшмаган аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатликларини спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш, ахоли ва аёлларнинг спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш аёллар ўртасида велоспортнинг оммавийлигини оширишдир.
Мусобақа якунига кўра 1, 2, 3-ўрин эгалари ва “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли пойгачи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун” ва “Энг ёш пойгачи” номинацияси ғолиблари ташкилотчилар томонидан Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қўнғирот туманида “Оила куни”га бағишлаб веломарафон бўлиб ўтди

 

Қўнғирот туманида “Оила куни”га бағишлаб веломарафон бўлиб ўтди

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 16-05-2018, 15:50 |
  • 91


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив