“Uzbek Tigers” Бутунжаҳон бокс сериясидан чиқариб юборилди

 

“Uzbek Tigers” Бутунжаҳон бокс сериясидан чиқариб юборилди

 

“Uzbek Tigers” учун Бутунжаҳон бокс серияси жорий мавсумдаги баҳслари якунланди. 
Бунга турнир форматига ўзгартириш киритилгани сабаб бўлди. Унга кўра, ярим финал беллашувларида фақат ўз гуруҳларида биринчи ўринни олган жамоалар иштирок эта олади. “Uzbek Tigers” жамоаси бокс бўйича Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсуми гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаганди.
Шу тариқа кучли саккизликка кирган жамоалар учун эса мусобақа якунланди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайти хабар тарқатди. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, мусобақанинг “British Lionhearts” (Буюк Британия) —  “Astana Arlans” (Қозоғистон) ҳамда “France Fighting Roosters” (Франция) — “Domadores de Cuba” (Куба) жамоалари ярим финал босқичида кураш олиб борадилар.

Ярим финалнинг дастлабки жанглар 18-19 май, жавоб беллашувлари эса 25-26 май кунлари ўтказилади.

 

Манба: «Халқ сўзи онлайн»

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 4-05-2018, 10:34 |
  • 542


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив