Қорақалпоғистонлик 3 спортчи ва бир мураббийга "Спарк" берилди

Хабарингиз бор, қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этгандилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вакилларимиз мусобақанинг жамоавий баҳсларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, ўзбек қиличбозлиги тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлишди. Зеро шу пайтга қадар қилич (сабля) йўналишида ҳамюртларимиз Осиё миқёсида бирорта медалга эга чиқа олишмаганди. Бугун мусобақада иштирок этган қиличбозларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Уларни қарши олиш учун кўплаб мухлислар, спортчиларнинг яқинлари, ОАВ вакиллари аэропортда жам бўлишди. Тадбир қаҳрамонлари учун махсус автобуслар ажратилганди. Улар сайёхлик автобусларида Тошкент кўчалари бўйлаб навбатдаги манзил - "Пахтакор" стадиони томон йўл олдилар. У ерда Осиё чемпионати совриндорлари ва уларнинг устозларини тақдирлаш учун тадбир ташкил этилди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, федерация бош котиби Муҳаммад Ҳумоюн Ибрагимовлар иштирок этишди. МОҚ раҳбари спортчиларни табриклар экан, ушбу муваффақият билан спортчилар тўхтаб қолмасликларини, келажакда Осиё ва Олимпия ўйинларида ҳам муваффақиятли натижа кутиб қолишини айтиб ўтди. "Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбариятини, терма жамоамиз мураббийлар штабини ва албатта Сиз азиз спортчиларни Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиздаги барча олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан муборакбод этаман. Ишонаманки, Дубайдаги ғалаба катта спортдаги улкан ютуқларингиз дебочаси бўлиб қолади. Сизлардан энди Осиё ва Олимпия ўйинлари совринларини кутиб қоламиз. Бу борада сизга куч-ғайрат ва улкан зафарлар тилаб қоламан", - деди МОҚ раҳбари. Тадбир давомида шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмоновлар ҳам сўзга чиқиб, қиличбозларимизни ушбу муваффақият билан табриклашди. Шундан сўнг Осиё чемпионати совриндорлари ва уларнинг устозларига махсус совға - "Spark" ва "Cobalt" автомобиллари калити топширилди. Аниқроғи, жамоавий баҳсларда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ҳар бир спортчига "Spark", уларни тарбиялаган устозларига эса "Cobalt" автомобиллари тортиқ этилди. Қиличбозларимиз учун навбатдаги халқаро мусобақа якунланди. Аммо олдинда ҳамюртларимизни бундан-да нуфузли, бундан-да масъулиятли беллашувлар кутиб турибди. Навбатдаги манзил эса Жакарта. Осиё ўйинларида ҳам қиличбозларимиз муваффақиятли иштирок этиб, Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун мустаҳкам пойдевор ярата олишларидан умидвормиз. Биз спортчиларимиздан ушбу муваффақият билан тўхтаб қолмасликни, меҳнат қилишда давом этишни сўраган ҳолда, ғалабалар бардавом бўлишини тилаб қоламиз. Қорақалпоғистонлик 3 спортчи (Шерзод мамутов, Зайнаб Дайибекова, Пазил Генжебаев)  ва 1 мураббийга жами 4 та "Спарк" автомобиллари топширилди. Аэропортда кутиб олиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Жуманов ва  Қорақалпоғистон Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Ғ.Байниязов иштирок этишди.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 6-03-2018, 14:57 |
  • 299

Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив