Қорақалпоғистонлик 9 яшар қиз темирни тишлаб туриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида таваллуд топган Жансулув Татлимуратованинг довруғи бутун дунёга тарқалмоқда, дея ЎзА хабар берди, ёзади daryo.uz.

Қорақалпоғистонлик 9 яшар қиз темирни тишлаб туриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

 

9 ёшли Жансулув спортнинг бадиий гимнастика тури билан икки ярим ёшидан бошлаб шуғуллана бошлаган.

Жансулув ҳозирги кунда Тахтакўпир туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси. У ўқиш билан бирга 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида устози Гўзал Шахиевадан турли халқларнинг рақсларини ўрганмоқда.

Қайд этилишича, қизча кичкина бўлишига қарамай, ҳозирданоқ шогирд тайёрлай бошлаган. У гимнастика сирларини 6 ёшли шогирди Айдана Пирниязовага ҳам ўргатмоқда.

«Жансулув Татлимуратова ‘Спорт’ телеканалининг ‘Record.uz’ кўрсатувида ‘Энг эгилувчан пластик қиз’ номинацияси бўйича ғолиб бўлган бўлса,  ‘Зўр ТВ’ телеканали томонидан қобилиятли болалар учун ташкиллаштирилган ‘Индигo’ спорт мусобақасида ҳам қатнашиб, истеъдоди билан кўпчиликни доғда қолдирди. У темирни 5 дақиқа тишлаб туриб, жаҳон рекордини янгилади.

Кичкина гимнаст қизнинг рeпертуаридан кичик сандиқдан тасодифан чиқиб, нозик ва сулув ҳаракатларини кўрсатиш, ҳаво гимнастикаси, унда ҳавода туриб, мураккаб ҳаракатларни зукколик билан кўрсатиш, мусиқа садолари остида ҳаракатланиб камонда нишонга ўқ отиш каби композициялар ўрин олган», — дейилади хабарда.

«Гиннеснинг рекордлар китобига хат йўлладик. Қизимнинг қобилиятини жаҳон ареналарида кўрсатиб, уни шу китобга киритса бахтли она бўлган бўлар эдим. Жансулув айни пайтда Хитой ва Россияда ўтказиладиган танловга тайёргарлик кўрмоқда», — дейди қизчанинг онаси Гулмира.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 31-01-2018, 16:20 |
  • 804


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив