Нукус шаҳридаги спорт мактабида ёш чемпионлар улғаймоқда

Нукус шаҳридаги спорт мактабида ёш чемпионлар улғаймоқда

Спортнинг кураш турига ихтисослаштирилган Нукус шаҳридаги республика болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этишига кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги мазкур мактабда спортнинг 10 тури бўйича 132 гуруҳ ташкил этилган.

Спорт билан шуғулланаётган 1 минг 500 дан ортиқ ёшнинг 223 нафари қизлардир. Уларга 70 га яқин юқори малакали мураббий спорт сирларини ўргатмоқда. Айни пайтда спорт мактабида тарбияланаётган ёшларнинг 29 нафари Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 12 нафари терма жамоа стажёрлар таркибида ўқув-машғулотлар олиб боради. Ёш спортчилардан 3 нафари халқаро тоифадаги спорт устаси, 36 нафари спорт устаси, 103 нафари спорт усталигига номзодлардир.

Мактаб тарбияланувчилари орасида кўплаб халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган ёшлар анчагина. Улар ўтган йили Хитой, Ҳиндистон ва Қозоғистонда ўтказилган халқаро кураш мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритди.

– Мактабимиз жамоаси учун 2016 йил жуда самарали бўлди, – дейди спорт мактаби директори А.Алланазаров. – Спортчиларимиз мамлакат миқёсида ўтказилган 20 га яқин беллашувда, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида 36 олтин, 32 кумуш, 41 бронза медалини қўлга киритди. Халқаро турнирларда эса 21 олтин, 12 кумуш, 31 бронза медали, Осиё чемпионатларида 2 олтин, 4 бронза медалига эга бўлди.

Ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида 52 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган Хадича Нажимова, дзюдо бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 44 килограмм вазнда олтин медални қўлга киритган Гулнур Муратбоева кабилар мактаб жамоасининг фахри.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзАскачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 26-01-2017, 11:41 |
  • 403


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив