Енгил атлетика: мусобақалар ғолиблари аниқланмоқда

Енгил атлетика: мусобақалар ғолиблари аниқланмоқда

Республика олимпия захиралари коллежида енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпионатида иштирок этаётган спортчилар баҳси қизғин паллага кирди.

Мусобақанинг навбатдаги кунида ядро улоқтириш бўйича ўтган баҳсларда София Бурҳонова ҳамда Григорий Камуля энг юқори натижани қайд этган бўлса, еттикураш беллашувида Олег Пошвин биринчи бўлди. Узунликка ва уч ҳатлаб сакрашда Никита Логинов, Дмитрий Пупко, Оксана Молчанова, Виктория Дирдина олтин медални қўлга киритди.

3000 метр масофага югуришда Ғолиб Эргашев барча рақибларини ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Фото: telegraf.uz
скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 28-01-2017, 09:27 |
  • 336


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив