Қорақалпоғистонлик йигит сузиш бўйича Осиё чемпионати совриндори

 

Қорақалпоғистонлик йигит сузиш бўйича Осиё чемпионати совриндори

 

"Мерган овда билинар", деган гап бор халқимизда. Уч йилдан буён сув спорти билан мунтазам равишда шуғилланиб келаётган Одилбек Юсупбоев 8-16 сентябр кунлари оралиғида Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионати ғолиби бўлди. Бу хушхабарни эшитишимиз билан-оқ, чемпионимизни қутлаш мақсадида у таҳсил олаётган Нукус олимпия заҳиралари коллежига ташриф буюрдик.

 

Қорақалпоғистонлик йигит сузиш бўйича Осиё чемпионати совриндори

 

Устозидан ўтган шогирд

2014 йилдан буён Нукус олимпия заҳиралари коллежида спортнинг сузиш тури бўйича мураббийлик фаолиятини олин бораётган Низаматдин Атамуратов – қаҳрамонимизнинг устози. Касбига меҳр қўйган мураббий ҳар бир шогирди билан алоҳида шуғилланишга, уларнинг ўзига хос қобилятини ўрганиб, шакллантиришга ҳаракат қилганлиги боис бугун унинг меҳнатлари ўзининг ширин мевасини бермоқда.

”Одилбек Юсупбоев машғулотнинг илк кунларидан-оқ ўзининг эпчиллиги билан эътиборимни тортди. Унинг сузишга нафақат қизиқиши, балки уни жон дилидан севиши, машғулотлар давомида яққол кўзга ташланди. У ўзига юқори даражада талаб қўяр ва машқларни меҳр билан бажарарди. Балки шунинг учун ҳам унинг машғулот давомида деярли чарчамасди. Унинг бу ҳаракатлари эса мени ҳам руҳлантирарди. Шогирдимнинг бугунги ютуғи – муваффақиятларнинг бошланиши! У бунданда улкан марраларга эришади - мен бунга мураббий сифатида ёрдам бераман ва ишонаман!”, дейди Н. Атамуратов.

Дили боғлиқнинг – бели боғлиқ

12 ёшидан сузиш спорт турини севимли машғулотига айлантирган Одилбек Юсупов 2002 йил 5 апрел куни Чимбой туманидан туғилган. Илк маротаба сузиш спорти сирларини Руслан Илясовдан ўргана бошлаган. Шундан сўнг Республика миқёсидаги бир қатор мусобақаларга қатнашиб, қатор фахрли ўрин эгасига айланган. Чунончи, 2016 йили Фарғона вилоятида ўтказилган Ўзбекистон ёзги очиқ чемпионатида, 2017 йили апрел ойида Хоразм вилоятида бўлиб ўтган Ўзбекистон баҳорги чемпионатида 3-ўринни ва мазкур йили май ойидан ўтказилган ёзги чемпионатида эса чалқанча усулида сузиш бўйича 1-ўринни эгаллаган.

 

Қорақалпоғистонлик йигит сузиш бўйича Осиё чемпионати совриндори

 

8-16-сентябр кунлари ўтказилган Осиё чемпионатида Одилбек Юсупбоев 24 давлатдан ташриф буюрган спортчилар билан 50 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича бахсга киришиб 2-ўринни қўлга киритга бўлса, 100 метрлик масофада 3-ўринни эгаллади. ”Бугунги ютуғим – энг аввало узтозларимнинг ютуғи. Чунки сузиш – мен учун оддий машғулот эди. Аммо устозлариминг эътибори ва меҳнати мени янги марралар сари етклади ва ўзимга бўлган ишонч туйғусини кучайтирди. Шу боис, келажакда жаҳон, олимпияда чемпионатларида гўлиб бўлишдек олий мақсадни амалга ошириш учун астойдил бел боғладим” дейди чемпионимиз.

Ҳар бир спортчи дунё ареналарида Ватан байроғини юксакларга кўтаришни қаҳрамонимиз каби орзу қилади. Биз унинг келгуси фаолиятида ўз марраларини забт этишида мустаҳкам ирода ва омад тилаймиз!

 

 Дилафруз АЙТБАЕВА

ҚҚДУ, Журналистика таълим йўналиши талабаси

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 15-09-2017, 18:10 |
  • 975


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив