Беруний туманида “Ёшлар-Тур” ёшлар веломарафони ўтказилди (фото)

Беруний туманида “Ёшлар-Тур” ёшлар веломарафони ўтказилди (фото)

 

 Беруний туманида жорий йилнинг 29 август куни туман ҳокимлиги ва “Ёшлар иттифоқи” томонидан Ёшларни спорт  мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг ўзаро маданий-спорт  алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда спортнинг велоспорт турини оммавийлаштириш мақсадида ёшлар ўртасида “Ёшлар-Тур” веломарафони мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада тумандаги тегишли корхона, ташкилот, идора вакиллари ва спортчи ёшлар қатнашишди. Жами 56 нафар спортчига туман “Истирохат боғи”дан старт берилди.

Финишга энг биринчи бўлиб “Ватанпарвар” ташкилоти иштирокчиси Тимур Худайназаров етиб келди. Иккинчи ўринни 24-мактаб ўқувчиси Шодибек Каримов эгаллади.  Учинчи ўрин эса 70-мактаб ўқувчиси Жалол Холмуратовга насиб этди.

Ғолибларга туман ҳокими ўринбосари Худайбергенов Азад ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Абдуллаев Сардор томонидан диплом ва совғалар топширилди.  Бундан ташқари веломарафонда  фаол иштирок этган 10 нафар спортчи ёшларга фахрий ёрлиқлар берилди.

 

Беруний туманида “Ёшлар-Тур” ёшлар веломарафони ўтказилди (фото)

 

Беруний туманида “Ёшлар-Тур” ёшлар веломарафони ўтказилди (фото)

 

Беруний туманида “Ёшлар-Тур” ёшлар веломарафони ўтказилди (фото)

 

Беруний туманида “Ёшлар-Тур” ёшлар веломарафони ўтказилди (фото)

 

Беруний туманида “Ёшлар-Тур” ёшлар веломарафони ўтказилди (фото)

 

Сабира Султанова,

журналист

 

Фото. Хусан Курбаниязов

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 31-08-2017, 11:21 |
  • 171


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив