Нукусда “Спорт барча учун ва ҳар биримиз учун” шиори остида минифутбол бўйича мусобақа ўтказилди  

 

Нукусда “Спорт барча учун ва ҳар биримиз учун” шиори остида минифутбол бўйича мусобақа ўтказилди  

 

Нукусда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Спорт барча учун ва ҳар биримиз учун” шиори остида минифутбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди. 

Тадбирга ёрдамчи мактаб-интернатларида ҳамда уй шароитида таълим олаётган имконияти чекланган болалар таклиф этилди. Болаларга қувонч улашиш мақсадида ташкил этилган театрлаштирилган ўзига хос маданий спорт байрамида Қорақалпоғистон Республикаси давлат қўғирчоқ театри актёрлари ижросида турли эртак қаҳрамонлари ҳам иштирок этди. 

– Севимли эртак қаҳрамонлари билан футбол ўйнаб, рақиб дарвозасига гол киритиш болалар учун ғоят мароқли бўлди, – дейди нукуслик Сулувхон Омонова. – Болаларимиз қалбига олам-олам қувонч бағишлаган бундай тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдирамиз. 

Тадбир сўнгида байрам дастурхони ёзилиб, болаларга совғалар улашилди. Санъаткорлар ижросида янграган куй-қўшиқлар байрамга янада завқ бағишлади. 

 

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 30-05-2017, 18:16 |
  • 258


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив