Шуманойда қутирган шоқол одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда

Makan.uz сайтига Султанбек Зияевнинг хабар беришича, яқинда Қорақапоғистон Республикаси Шуманой тумани Бегжап ОФЙ ҳудудида шоқоллар қишлоқда яшовчиларга ташланган. Фуқаро Юсуп Қурбанов ва Анвар Жолдасбаевга шоқол ташланиб, тишлаб олган. Натижада икки фукаро ҳозирда Шуманой тумани тиббиёт бирлашмасида қутириш касаллигига қарши даволонмоқда.

Kar24.uz сайтининг хабар беришича, юқоридаги икки кишидан ташқари Шуманой туманидаги Қарабайли ОФЙда қутирган шоқол қишлоқда яшовчи аёлга ташланиб, тишлаб олган. Аёл зудлик билан касалхонага етказилган. Текшириш натижасида шоқол қутирганлиги аниқланган. Бу ҳақда Шуманой тумани ҳокимининг ўринбосари Ниъомжон Алланиязов маълумот берган.

Маълумотда айтилишича, туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутирган шоқолларни отишни топширган. Бундан ташқари, агар кимда-ким шоқолни отиб ўлдирса 50 минг сўм ваъда қилинган. Қўшимча маълумот, ўтган йили Шуманой тумани Дўстлик байроғи ва Дехқонобод ОФЙларда бир гуруҳ болаларни қашқирлар талаганди.

Makan.uz манбаъсининг хабарига кўра, шоқоллар уй ҳайвонлари – товуқлар, қўй-эчкиларга тез-тездан ҳужум қилишмоқда.

 

Бу бўйича туман ҳокимлиги сайтида ҳали ҳеч қандай расмий маълумот берилгани йўқ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 26-12-2018, 15:53 |
  • 1 158


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив