O‘zLiDeP фаоллари томонидан камқон аёлларга бепул дори-дармонлар тарқатилиши давом этмоқда

 

O‘zLiDeP фаоллари томонидан камқон аёлларга бепул дори-дармонлар тарқатилиши давом этмоқда

 

      O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳар кўп тармоқли 2-сон оилавий поликлиникасида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари ва шаҳар тиббиёт соҳаси ходимлари билан ҳамкорликда кам қонлик касаллигига чалинган аёллар ва кам таъминланган оилаларга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб берилган тақсимот асосида бепул дори-дармонлар тарқатилди.

          -Камқонлик касаллиги кўпроқ аёлларимиз ўртасида, айниқса, уларнинг ҳомиладорлик даврида кузатиладиган касаллик, -дейди мазкур поликлиника шифокори А.Мамбетназарова  -  «Орофер» дори воситаси айнан шу касалликни даволашда ва олдини олишда энг зарур дори воситаларидан бири  ҳисобланади.

      

O‘zLiDeP фаоллари томонидан камқон аёлларга бепул дори-дармонлар тарқатилиши давом этмоқда

 

      -Соғлигим унчалик жойида эмаслиги туфайли шифокорга мурожаат қилган эдим. Қамқонлик касалигига чалинганлигим маълум бўлди. Доимий равишда дориларни қабул қилиб туришим керак. Бунга оилавий шароитим унчалик туғри келавермайди. Бугун мана O'zLiDeP фаоллари келиб, касалигимга мос дориларни ҳаирия сифатида тарқатдилар ва мен ҳам ўз улушимни олдим. Бундан O‘zLiDeP  фаолларидан   мамнунман, -дейди даволанўвчилардан бири  У.Холназарова.

     Тадбир давомида тарқатилган дори воситаларининг фойдали ва ножуя таъсири ,муддати ва қўллаш тартиби туғрисида, шунингдек, O‘zLiDePнинг аёллар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳалари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

 

O'zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 31-10-2018, 11:30 |
  • 45


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив