Энергетик ичимликлар бизга керакми? Хўжайлилик Айдос Боранбаевта тиббий текширув ўтказилди

Сўнгги пайтларда барча соҳалар каби озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш соҳасида ҳам янгиликлар кўзга ташланмоқда ва ҳаётимизга жадаллик билан кириб келмоқда. Ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва маҳсулотларнинг таъмини яхшилаш учун озиқ-овқат саноатида махсус озуқавий қўшимчалардан фойдаланилади. Бундай қўшимчалар одатда зарарсиз бўлади, аммо уларнинг орасида инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиганлари ҳам бор. Хусусан, одамларга энергетик қувват берувчи ичимликлар ҳам дўконларда кундан кунга кўпайиб бормоқда. Бугун уларни бозор, озиқ-овқат дўконлари, супермаркетлардан бемалол харид қилишингиз мумкин. Бу оддий ҳолатга айланиб қолган. Аммо энергетик ичимликларга вояга етмаган ўсмирларнинг ҳам қизиқиши баланд. Хўш, улар аслида биз ўйлаганчалик зарарсиз, реклама қилинаётгандек фойдалимикан...

Шу муносабат билан Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасида ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган қувват берувчи (энергетик) ичимликларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири, унинг истеъмоли ва ишлаб чиқарилишини тартибга солишга оид акцияси доирасида кўнгилли фуқаро Айдос Боранбаевта тиббий текширув ўтказилди.

Энергетик ичимликлар бизга керакми? Хўжайлилик Айдос Боранбаевта тиббий текширув ўтказилди

 

Ушбу ичимлик истеъмолидан олдин ЭКГ таҳлили ва қон босими ўлчанганида ҳаммаси меъёрида экани қайд этилди.

Энергетик ичимликни истеъмол қилганидан сўнг бир оз муддат ўтгач, шифокорлар қайта текширувлар олиб борди. Натижада Айбек Боранбаевнинг қон босими ошган, юрак фаолияти тезлашганлиги аниқланди.

Энергетик ичимликлар бизга керакми? Хўжайлилик Айдос Боранбаевта тиббий текширув ўтказилди

 

Энергетик ичимликлар бизга керакми? Хўжайлилик Айдос Боранбаевта тиббий текширув ўтказилди

 

Тиббий текширувни ўтказган врачларнинг таъкидлашича энергетик ичимликларнинг инсон организмига таъсири тўғрисида бошқа давлатларда ҳам қатор тажрибалар ўтказилиб, дунё олимлари ёшларни узоқ йиллар назорат қилиб борган. Маълум бўлишича, таркибида кофеин миқдори кўп бўлган энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилувчилар келажакда руҳий фаоллаштирувчи моддаларни тез-тез қабул қила бошлайди.

Жумладан, энергетик ичимликларга ўрганганлар бошқаларга нисбатан меъёридан ортиқ алкогол ичишни ва қўзғатувчи моддалардан фойдаланишни бошлар экан.

Тиббиёт мутахассисларининг маълумотларига қараганда, қувватбахш ичимликларнинг артериал босим ва қондаги қанд миқдорини ошириши, депрессия ва асабийликни келтириб чиқариши, юрак урушининг меъёрини издан чиқариш эҳтимоли юқори эканлиги кузатилмоқда. Бу, ўз навбатида, энергетик ичимликларнинг зарарли жиҳатларини инсон ҳаёти, айниқса, ўсмир-ёшлар саломатлигига ўта хавфли таъсири борлигини янада яққолроқ намоён этади.

Акция сўнгида партиянинг барча шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан энергетик ичимликларнинг салбий таъсири тўғрисида ёшлар орасида тарғибот ишларини кучайтириш ҳақида келишиб олинди.

 

Мирзахмет Тажимуратов

ЎзМТДП ҚР Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 8-06-2018, 23:07 |
  • 520


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив