«Саломатлик поезди» Қорақалпоғистонга йўл олди

 

«Саломатлик поезди» Қорақалпоғистонга йўл олди

 «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури доирасида республикамизнинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи аҳолига сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Саломатлик поезди" акциясини ўтказмоқда, деб ёзади ЎзА.

 «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган хайрия акцияси доирасидаги навбатдаги «Саломатлик поезди« Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларига йўл олди. Тошкент–Қорақалпоғистон–Жаслиқ–Тошкент йўналишидаги «Саломатлик поезди» 27 апрелга қадар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатади. «Саломатлик поезди»да юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиши режалаштирилган.

Мазкур поезд Қорақалпоғистон, Жаслиқ станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб-интернатларига тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатади.

 

«Саломатлик поезди» Қорақалпоғистонга йўл олди

 

«Саломатлик поезди» Қорақалпоғистонга йўл олди

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 20-04-2018, 17:46 |
  • 344


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив