Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида

Президент Қарорига мувофиқ қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти оптималлаштирилиб, қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди. Чунончи, бизнинг туманимизда фаолият юритаётган қишлоқ врачлик пунктлари негизида 7 та, яъни Қипчоқ овулида 1-сонли, Дўрман овулида 2-сонли, Оқ олтин овулида 3-сонли, Бобур номли овулда 4-сонли, Куюк кўпир овулида 5-сонли, Хитой овулида 6-сонли, Қиличбой овулида 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилиб, Назархон овулидаги Бердақ номли ва “Қангли” овулидаги “Қангли” қишлоқ врачлик пунктлари сақлаб қолинди.

Шуниси эътиборга моликки, оптималлашган қишлоқ врачлик пунктлари базасида шифокорлар учун хизмат уйлари ташкил этилди ҳамда аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли хоналар ажратилиб, зарур тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозланди.

Қишлоқ оилавий поликлиникаларининг қишлоқ врачлик пунктларига нисбатан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида қўшимча равишда терапевт, педиатор акушер-гинеколог, жарроҳ, УТТ жиҳози мутахассиси каби штат бирликлари ташкил этилиб, тор доирадаги мутахассисларнинг фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур оилавий поликлиникаларга ўзида етишмайдиган мутахассислар ўрнини тўлдириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси ва кўп тармоқли поликлиникаси мутахассис шифокорлари бириктириб қўйилди. Натижада авваллари жарроҳ ёки гинеколог-шифокор кўригидан ўтиш ёки УЗИ аппарати текширувдан ўтиш учун қишлоқ аҳолиси туман марказига қатнайдиган бўлса, эндиликда улар қишлоқ оилавий поликлиникалари фаолиятидан самарали фойдаланиш имконига эга бўлдилар.

Бугунги кунда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамда 2 та қишлоқ врачлик пунктлари ҳар куни эрталаб соат 8:00дан кечқурунги соат 20:00 гача халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фаолият юритмоқда.

Барча қулайликларга эга “Тез тиббий ёрдам” бўлими янги замонавий бинода жойлашган бўлиб, 2017 йилда косметик таъмирдан чиқарилди. Бўлим тасарруфидаги 7 та аҳолига бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш шохобчалари – Бердақ, Қипчоқ, “Тўлқин”, “Оқ олтин”, “Ўзбекистон”, Хитой ҳамда Қиличбой шохобчалари ҳамда Манғит шаҳридаги 3 та тез тиббий ёрдам кўрсатиш постлари, 1 та реанимобиль бригадаси аҳолига намунали тез тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимида ўринлар сони 40 тага етказилди.

Туманимизнинг чекка қишлоқларида фаолият юритаётган қишлоқ врачлик пунктлари аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, турли хил юқумли касалликлар келиб чиқишининг олдини олишда “Қангли” қишлоқ врачлик пункти 8184 нафар аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. “Назархон” овулидаги Бердақ қишлоқ врачлик пунктлари  эса 4349 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Туманимизда фаолият юритаётган 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаларига қисқа вақт, 5 ой давомида 217421 та қатнов амалга оширилиб, 651 нафар беморга туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда бошқа тиббий муассасаларда даволанишлари учун йўлланмалар берилди ва 502 нафар бемор шифохоналарга ётқизилди.

Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йиллар эл-юрт саломатлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилган барча фахрийларни, ўз билим ва тажрибалари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган устоз шифокорларни ва барча ҳамкасбларимни 12 ноябрь – тиббиёт ходимлари куни билан самимий табриклайман. Барчаларининг оилаларига тотувлик, соғлик ва хотиржамлик тилайман.

Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, қадрли саломатлик посбонлари!

 

Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида

 

Эндирбой АБДУЛЛАЕВ,

Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими.

Манба: amunews.uz

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 11-11-2017, 11:15 |
  • 59


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив