«Қос булоқ» ва «Боз овул» МФЙда яшовчи хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтишади

 

«Қос булоқ» ва «Боз овул» МФЙда яшовчи хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтишади

 

Оилаларда маънавий ва тиббий жиҳатдан ҳам соғлом муҳитни яратиш, ўсиб келаётган ёш авлодларга оиланинг муқаддаслигини тушунтириш мақсадида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» ва партиянинг Нукус шахар Кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги «Қос булақ» ва «Боз аўыл» МФЙ аҳолиси билан «Оила мустаҳкамлигини таъминлашнинг аҳамиятли масалалари: муаммо ва ечимлар» мавзусида очиқ мулоқат ташкил этилди.

«Қос булоқ» ва «Боз овул» МФЙда яшовчи хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтишади

 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институти Нукус филиали ва Нукус шаҳар Имом эшон жомъе масжидидан вакиллар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

«Қос булоқ» ва «Боз овул» МФЙда яшовчи хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтишади

 

Очиқ мулоқатда маърузачилар томонидан шу йилнинг ўтган етти ойи якунида ўтган йилга таққослаганда оилавий ажрим ҳолатларнинг кўп бўлганлиги, шунингдек, эрта никоҳ қўриш, хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ҳам юз бераётганлиги  ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда «Қос булақ» МФЙ турғуни Тазагул Қараманова, партия фаол аъзоси, нуроний Кенжебай Худайбергенов ва маслахатчи Светлана Косбергеновалар ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди.    

Очиқ мулоқат баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Шунингдек, очиқ мулоқат якунида «Қос булақ» ва «Боз аўыл» МФЙда яшовчи хотин-қизларнинг рўйхати олиниб, келгуси ҳафтада уларнинг Республика Онкология диспансеридан бепул тиббий кўрикдан ўтиши таъминланади.

 

Айнура Утениязова

ЎзМТДП ҚР Кенгаши

Ижроия Қўмитаси

етакчи мутахассиси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 26-08-2017, 17:13 |
  • 126


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив