БССТ: ҳар йили чекишдан 7 миллион киши вафот этади

 

БССТ: ҳар йили чекишдан 7 миллион киши вафот этади

 

Чекиш ва бошқа тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳар йили 7 миллиондан ортиқ кишини ўлимига олиб келади, деб ёзилади сешанба куни Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ)нинг эълон қилган ҳисоботида.

“Тамаки истеъмолидан келиб чиқадиган касалликлар инсоният саломатлиги учун энг катта хавфлардан бири саналади, ҳар йили 7 млн киши ҳалок бўлади”, - дейилади БССТнинг Бутунжаҳон тамакисиз кунга бағишланган ҳисоботида.

Ҳисоботда БССТ бутунжаҳон ҳукуматларига тамакига қарши кескин чоралар қабул қилишга чақиради. “Тамаки камбағалликни оширади, иқтисодий самарадорликни туширади ва ҳавони ифлосланишга олиб келади”, - дейди ташкилот раҳбари Маргарет Чан.

Бундан ташқари, БССТ тамаки истеъмол қилиш атроф-муҳитга жиддий зарар етказишини таъкидлайди. “Ишлатилган тамаки маҳсулотлар 7 мингдан ортиқ заҳарли кимёвий моддаларни ўз ичига олади”, - дейилади ҳисоботда.

 

Манба ва фото: darakchi.uz

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 30-05-2017, 18:04 |
  • 358


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив