Муяссар Раззоқова Элликқалъа туманида мастер-класс ўтди

Муяссар Раззоқова Элликқалъа туманида мастер-класс ўтди

Миллий опера санъати юлдузи, Ўзбекистон халқ артисти Муяссар Раззоқовани юртимизда ҳам хорижда ҳам жуда яхши билишади, ижросини севиб тинглашади.

2017 йил 27 апрел куни Муяссар Раззоқова Элликқалъа туманидаги санъат ва педогогика коллежида туман ёшлари билан “маҳорат дарси” ни ўтказди. У ёшларни санъат сохасидаги эгаллаши керак бўлган сир-асрорларини ўртоқлашди. Бу ерда ёшларнинг кўпчилиги Муяссар Раззоқовадан сабоқ олиб, у билан бирга машғулотларда иштирок этди.

Дунё тан олган санъат юлдузининг ёшлар учун жонкуярлик билан ўргатаётганини кўриб, келажак ёшларни бунданда юқори ютуқларга эришишлари учун ўз хиссасини кўшиши ва комил инсон бўлиб вояга етиши учун бетиним ҳаракатлари билан хисса кўшётганини англаш қийин эмас.

Элликқалъанинг ёш санъаткорлари Муяссар Раззоқованинг ташрифидан жуда мамнун бўлди. Чунки ижодкорлар ўзлари учун зарур бўлган сабоқларни олишди ва келажакда уларнинг ўз касбининг махоратли эгалари бўлишлари учун хизмат қилиши шубхасиздир.

“Камолот” ЁИҲ Элликқалъа туман
Кенгаши бош мутахассиси Озода Рўзимова


Манба: ellikqala.uzскачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 29-04-2017, 18:11 |
  • 311


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив