Қорақалпоғистонлик бахшилар Тошкентда “Саётхон-Ҳамро” достонини тўлиқ ижро этди

 

Қорақалпоғистонлик бахшилар Тошкентда “Саётхон-Ҳамро” достонини тўлиқ ижро этди

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “OXUS Culture“ жамияти ташаббуси билан юртимиз номоддий маданий мероси шинавандалари учун навбатдаги достон кечалари тақдим этилди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

Унда Қорақалпоғистонлик ёш умидли бахшилар Гулшинар Кудайбергенова ва Эрисбай Асқаров Қорақалпоғистон достончилиги туркумидан  “Саётхон-Ҳамро” достони тўлиқ ижро этди. 

Шунингдек, кечада халқ меросининг ноёб намуналаридан бўлган “Алпомиш” достони Тошкентда илк маротаба, тўлиқ, жонли тарзда янгради. 

Мазкур санъат даргоҳида мунтазам тарзда миллий меросимизга бағишланган тадбирларда Шеробод достончилик мактаби анъаналаридан “Малла савдогар”, “Келиной”, “Оллоназар Олчинбек” халқ достонлари Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов ижросида, Хоразм достончилик мактабининг энг гўзал намуналари “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” ҳамда “Гўрўғлининг туғилиши” достонлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Отахон Матёқубов ижросида ижро этилди.

Кечада мардлик, жасорат, меҳр-муҳаббат, садоқат тараннум этилган меросимиз достон, халқ қўшиқлари, термалар Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов томонидан ижро этилди. 

 

Манба: http://karakalpakstan.uz

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 19-01-2019, 12:59 |
  • 559


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив