Ўзбекистон Давлат сатира театри Элликқалъада меҳмонда бўлди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли Ўзбекистон Давлат сатира театри ташкил топганлигига бу йил 30 йил тўлади. Шу муносабат билан театр жамоаси “Топсангиз вақт кулишингиз нақд” деб номланган театрлаштирилган мусиқали томошаси билан Элликқалъа туманида меҳмонда бўлди. Бу ҳақда ellikqala.uz хабар бермоқда.
Театр жамоасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зарифа Исмоилова, “Дўстлик” ордени соҳиби Хайитали Низомиддинов, Орифжон Ражабқулов, Ахрор Шарипов, Хувайдо Жумаева, Шахноза Худойбердиева каби элимиз суйган актёр ва актрисалар ўрин олган.
Элликқалъа маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил қилинган театлаштирилган мусиқали томоша йиғилганларда катта таассурот қолдириб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтишига хизмат қилди.
Фото: ellikqala.uz
- 25-03-2017, 15:05 |
- 1 356