«Ягонасан Муқаддас Ватан» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Ҳалқимиз, авваламбор униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, она юрт тақдирига даҳилдорлик хисси билан йўғирилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатландириш мақсадида ҳар йили анъанавий турда ўтказилиб келинаётган “Ягонасан, муқаддас ватан! ” кўрик танловининг жорий йилги Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Нукус шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Мазкур танловнинг шаҳар ва туман босқичларига жами 380 нафардан ортиқ истеъдод эгалари қатнашган бўлса шулардан 45 нафарига Қорақалпоғистон Республикаси босқичига қатнашиш насиб этди.

Кўрик-танлов давомида иштирокчилар томонидан  миллий қадриятларимиз, тинч ва осуда ҳаётимиз, халқимизнинг бунёдкорлик фазилатларини, гўзал табиатимиз, юртимиз жамолини, истиқлол даврида эришган улкан ютиқларимизни тараннум этган, ёшларнинг қалбида Ватан туйғусини юксалтиришга, уларнинг эзгу орзу-умидларини акс эттиришга қаратилган куй қўшиқлар янгради.

Энг эътиборлиси мазкур кўрик танловда янги қўшиқлар, мусиқалар яни янги асарлар яратилди.

Кўрик танлов иштирокчилари нуфизли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Кўрик танлов якунига кўра Амударё туманидан Шахноза Матсапаева ўзининг  Қ.Танирбергенов сўзи, О.Аллабергенов мусиқасига “Ватан” номли қўшиғи билан (1-ўрин), Элликқалъа туманидан Элёрбек Исмайилов  ўзининг Т.Қаллиев сўзи, А. Фахраддинов мусиқасига  “Ватан” номли қўшиғи билан (2-ўрин) ғолибликни қўлга киритиб  танловнинг якуний Ўзбекистон Республикаси босқичига  йўлланма олишди.

Шунингдек  Қонликўл туманидан Б.Базарбаев иккинчи ўринни, Нукус шаҳридан Р.Насуруллаев, Қораўзак туманидан Р.Базарбаев, Қўнғирот туманидан З.Нуратдиновлар фахрли учинчи ўринни эгаллаб ташкилотчилар томонидан диплом билан тақдирланди.

 

«Ягонасан Муқаддас Ватан» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

 

Адилбек Сейтов

Қорақалпоғистон Республикаси

Маданият вазирлиги бўлим бошлиғи

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 17-07-2018, 23:22 |
  • 89


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив