Нукуслик талаба Россияда ўтказилган халқаро танловда Гран-при ғолиби бўлди

 

Нукуслик талаба Россияда ўтказилган халқаро танловда Гран-при ғолиби бўлди

 

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 10—12 февраль кунлари ўтказилган халқаро танловда фолклор йўналиши бўйича иштирок этган қорақалпоғистонлик Муҳаммад Тўрабеков Гран-при ғолиби бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди, дея ёзади daryo.uz.

Нукуслик талаба Россияда ўтказилган халқаро танловда Гран-при ғолиби бўлди

 

Муҳаммад шу муваффақияти билан 26 март ва 4 апрель кунлари Қримда ўтказиладиган «Париж, сени севаман» деб номланган 27-халқаро болалар ва ўсмирлар танловининг суперфинал босқичида иштирок этиш йўлланмасини ҳам қўлга киритди. 

Қаҳрамонимиз 1999 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Шу ердаги Ешжан бахши номли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиб, устози Буркутбой Пиязовдан санъат сирларини ўрганди.

У дўмбирани ҳам маромига келтириб чалиб, қозоқ халқ куйларини ижро эта олади. Нукус Маданият ва санъат коллежида ўқиган даврида устози, Ўзбекистон халқ бахшиси Тенгел Қаллиевга шогирд тушди.

Ҳозирги кунда Муҳаммад Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогик институтида таҳсил олмоқда. 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 13-02-2018, 16:11 |
  • 483


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив