«Гулзар» фольклор ансамблининг хисобот концерти бўлиб ўтди (фото)

 

«Гулзар» фольклор ансамблининг хисобот концерти бўлиб ўтди (фото)

 

            28-ноябрь куни Нукус шаҳридаги  22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Гулзар» фольклор ансамблининг йил якунига бағишланган «Қорақалпоқ  оҳанглар»  номли хисобот концерти бўлиб ўтди.

            Унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқарув академияси тингловчиси Д.Ҳимматов, концертни таҳлили қилувчи баъдиий кенгаш аъзолари, тегишли ташкилот ҳодимлари билан ОАВ вакиллари иштирок этишди.

«Гулзар» фольклор ансамблининг хисобот концерти бўлиб ўтди (фото)

 

«Гулзар» фольклор ансамблининг хисобот концерти бўлиб ўтди (фото)

 

 Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари А.Ниетуллаев очиб берди.

Концертта «Гулзар» ансамблининг йил давомидаги қилган самарали меҳнати, ижодкорларнинг ютуқ ва камчиликлари сархисоб қилинди. Ансамбл ижодкорларнинг концертга тайёрлаган куй-қўшиқлари, рақс ва ижодий чиқишлари, айниқса, хонандалар тамонидан жонли ижродаги дилтортар тароналар барчага манзур бўлди. Ансамбл хонандалари С.Қосекеев, М.Нуржанова, Р.Жуманиязов, Д.Тўрениязовларнинг миллий-замановий, эстрада қўшиқларини томошабинлар қизиқиш билан тнглаб, маданий хордиқ чиқардилар.

 

***

Куннинг иккинчи яримида «Аму тўлқини» Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли ҳам ўзининг «Азиз Ватан» номли хисобот концертини тақдим этди. 

Концертда қорақалпоқ халқ қўшиқлари, бахши-жировлар чиқиши, айниқса бу куй-қўшиқларнинг жонли ижроси барчага бирдек манзур бўлди. Ансамбл раққосалар томонидан ижро этилган миллий рақслар кечага яна да файз қўшди. Ансамбль хонандалари Г.Утепова, Н.Тўрениязова, Қ.Мурадов ва бошқалар томонидан ижро этилган кўй-қўшиқларидаги миллий замановий уйғунлик алоҳида эътибор қозонди.

Йил сарҳисобига бағишланган концерт сўнгида баъдий кенгаш аъзолари Д.Ҳимматов, Ҳ.Шарипов, Г.Мунтеева, Б.Темирбаев ва вазирлик бўлим бошлиғи А.Сейтовлар сўзга чиқиб, иккала ансамблга ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдириб, ансамблларнинг келгуси ижодий ижларига омадлар тилади.

 

«Гулзар» фольклор ансамблининг хисобот концерти бўлиб ўтди (фото)

  

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниёзов ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири П.Айтмуратовлар иштирок этишди.

 

«Гулзар» фольклор ансамблининг хисобот концерти бўлиб ўтди (фото)

 

«Гулзар» фольклор ансамблининг хисобот концерти бўлиб ўтди (фото)

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 30-11-2017, 14:27 |
  • 97


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив