Нукусда миллий либослар танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан  «Қорақалпоқ миллий либослари» танлови эълон қилинган эди.

2017 йил 23 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар саройида ушбу танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Нукусда миллий либослар танлови ўтказилди

 

Унда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан тўққиз нафар ҳунарманд ва дизайнерлар ўз миллий либослари билан иштирок этишди.

Танловни ташкил этишдан мақсад миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, уларни келгуси авлодларга соф ҳолида етказиш, қорақалпоқ миллий либосларини аслини сақлаган ҳолда қайта тиклаш, замонавий ва миллийликни ўйғунлаштирган ҳолда либос яратувчи ёш ижодкорларни қўллаб қувватлашдан иборат.

 Халқимизнинг бой амалий санъати ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ўзининг бир неча минг йиллик тарихига эга.  Айниқса қорақалпоқ миллий либослари, ундаги миллий нақшлар, уларнинг турлари, жойлашиш композицияси ва рангларнинг ўйғунлиги ҳар қандай одамни лол қолдириши табиий.

 

Одатта қорақалпоқ миллий либослари ёш фарқига қараб классификацияланган. Масалан, ёш келинчак тўй куни «кўк кўйлак», бошига «саўкеле» кийган бўлса, ёш келинчаклар тўйдан сўнг бошига «қизил киймешек», «шатираш кўйлак», «ипак чопон», кичкина қизалоқлар «пўпакли тақия (дўппи)» кийишган, ўрта ёшдаги аёллар эса «оқ кўйлак», «оқ жегде» ва «оқ киймешек» кийишган. Шунингдек, «чопон», «тақыя» (дўппи), «сең-сең тўн» сингари эркаклар миллий либослари ва «қураш» ёки «телпек» сингари бош кийимлари ҳам мавжуд.

Мана шу либосларнинг барчаси момоларимиз томонидан моҳирлик билан кашталанган. Халқимизда қизлар кичкиналигидан «кашта тикиш», «кигиз босиш» «оқ бас қур тўқиш» сингари ҳунарларга ўргатилган. Ҳар бир қорақалпоқ қизи ўзининг тўй либоси ҳисобланган «кўк кўйлагини» ва рўзғор учун зарур бўлган барча бўюмларини ўзи тўқиб тайёрлаган. Шунинг учун ҳам бизнинг момоларимиз: Олти ёшда бошласанг оширарсан,

Етти ёшда бошласанг етказарсанг, - дейишган. Ото-боболаримиз ўз қизларига кичкиналигидан ушбу ҳунарларни ўргатиш орқали ўларни иболи, ҳаёли, иродаси кучли, сабрли, доно ва ҳунарли этиб тарбиялашга ўргатишган. Бу бизнинг момоларимиз асос солган тарбия мактаби ҳисобланади. Шунингдек, миллий кийимларимиздаги нақшларнинг хар бирининг ўз маъноси бор. Кўпинча аёллар либосларига «ўниб-ўсиш», «фарзандлар кўриш» ва «бахт-омад» келтириш маъносидаги нақшлар кашталанган.  

Тадбирда мана шу каби миллий либосларимизнинг келиб чиқиш тарихи, ўларнинг кийиладиган жойи ва вакти, бугунги кун дизайнер ва хунармандлари томонидан яратилаётган миллий либосларимиз, уларни аслини сақлаган ҳолда қайта тиклаш, эркак кишиларга мўлжалланган миллий либосларимиз, айниқса, «миллий чопон»имизни қайта тиклаш каби масалалар атрофида фикрлар алмашилди.

Тадбир якунида Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар эълон қилинди.

Ўнга кўра:

1-ўрин ғолиби Нукус шаҳридан ҳунарманд Гулнара Ембергенова

2-ўрин ғолиби ҳунарманд, бир нечта танловлар ғолиби ва хорижда ўтказилган кўргазмалар иштирокчиси хунарманд Айзада Нурумбетова

3-ўрин ғолиб ёш  иқтидорли хунарманд Дилноза Адилчаевалар бўлишди.

Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д. Қурбаниязов иштирок этди.

 

Нукусда миллий либослар танлови ўтказилди

 

Нукусда миллий либослар танлови ўтказилди

 

Нукусда миллий либослар танлови ўтказилди

 

Нукусда миллий либослар танлови ўтказилди

 

Нукусда миллий либослар танлови ўтказилди

 

Нукусда миллий либослар танлови ўтказилди

 

Айнура Утениязова

ЎзМТДП ҚР Кенгаши

Ижроия Қўмитаси

етакчи мутахассиси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 24-08-2017, 16:20 |
  • 198


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив