Қораўзак туманида яшовчи Алма-ота шаҳрида қалбаки сўмни ясаб олиб келган шахс қўлга олинди

 Манба kruz.uz.

2018 йил 12 февраль куни Чимбой тумани Е.Алакуз кўчасида яшовчи якка тадбиркор Қ.З Чимбой тумани ИИБ бошлиғи  номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида “2018 йил 12 февраль куни соат тахминан 14:30лар чамасида Чимбой тумани деҳкон бозорида ун маҳсулотларини сотиб турган вақтида, ёнига тахминан 35-40 ёшлар чамасида, ўрта бўйли эркак киши келганлигини,  у 2 қоп Қозоғистон унини сотиб олиш учун савдолашганини ва 255.000 сўмга келишиб 26 дона 10.000 сўмлик купюрадаги жами 260.000 сўм пулни берганлигини,  қайтими сифатида 5.000 сўм пул қайтариб берганлигини, кейин ўша эркак киши “Такума” русумли автомашинасига унларни юклаб олиб кетганлигини,  номаълум шахснинг бериб кетган пуллари қалбаки пулга ўхшашини сезганини, лекин у одамни топа олмаганлиги сабабли  алдаб ун маҳсулотини олиб кетган шахсни топиб етказилган зарарни ўндириб беришини сўрашини» кўрсатган.

Мазкур фуқаро З.Қ.нинг аризаси Чимбой тумани ИИБнинг Шакл-1 китобидан 29-сони билан қайд қилиниб, ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида “Такума” русумли  автомашина фуқаро Б.А.га тегишли эканлиги аниқланиб,  у ўз кўрсатмасида 2018 йил 11 февраль куни  «Қопланбек» чегара постидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган таниши Д.О.ни ўз машинасида олиб қайтганлигини, Чимбой тумани дехкон бозоридан икки қоп ун сотиб олганлигини, кейин уни ўйига яъни Қораўзак тумани Бердақ ОФЙга олиб бориб ташлаганлигини кўрсатган.

Фуқаро О. Д.нинг яшаш манзилига ИИБ ходимлари боришганда у Нукус шаҳрига укаси Д.Бнинг уйига кетиб қолганлиги аниқланиб, унинг уйидан онасининг иштирокида 2 қоп Қозоғистон уни ашёвий далил  сифатида олинган. 

Кейинчалик, ИИБ ходимлари Нукус шаҳри «Орақ болға» элати, Лойхалаштирилган кўчаси рақамсиз уйда яшовчи Б. Д.нинг уйидан акаси О.Д топилиб, унинг ёнидан 10.000 сўмлик купюрада 2.826 дона жами 28.260.000 сўм ҳамда 100 АҚШ доллар купюрадаги 29 дона жами 2.900 АҚШ доллари топилиб ашёвий далил сифатида олинган.

Фуқаро З.К.дан ашёвий далил тариқасида олинган 26 дона 10.000 сўмлик купюралар бўйича тайинланган ҳужжатларнинг суд-техник экспертизасининг 2018 йил 14 февраль кунги 10/6-сонли хулосасига кўра,  улар типографик усулда эмас, сочиб пусқурмовчи усулда, рангли принтер ёрдамида қалбакилаштирилиб чиқарилганлиги кўрсатилган.

Фуқаро О.Д.дан ашёвий далил тариқасида олинган 2.826 дона 10.000 сўмлик купюралар бўйича тайинланган ҳужжатларнинг суд-техник экспертизасининг 2018 йил 14 февраль кунги 9/6-сонли хулосасига кўра,  улар типографик усулда эмас, сочиб пусқурмовчи усулда, рангли принтер ёрдамида қалбакилаштирилиб чиқарилганлиги кўрсатилган.

Фуқаро О.Д.дан ашёвий далил тариқасида олинган 29 дона 100 АҚШ долларидаги купюралар бўйича тайинланган ҳужжатларнинг суд-техник экспертизасининг 2018 йил 14 февраль кунги 8/6-сонли хулосасига кўра,  улар АҚШ федерал резерв системасининг усулида эмас, офсет ёлпоқ босма усулида қалбакилаштирилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Д юқорида кўрсатилган қалбаки пулларни Қозоғистон Республикаси Алма-ота шаҳрида  “Анарбай” исмли  Қозоғистон Республикаси фуқароси билан биргаликда ясаганлигини,  2018 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикасига олиб кирганлигини кўрсатган.

Мазкур ҳолат бўйича Чимбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан О.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан 352401/2018-02-сонли жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно



  • 13-03-2018, 11:47 |
  • 558