"KRuz.uz"га  Хўжайлидаги мудҳиш қотиллик юзасидан расмий маълумот берилди

"KRuz.uz"га  Хўжайлидаги мудҳиш қотиллик юзасидан расмий маълумот берилди

 

KRuz.uz  сайти бугун телеграм каналида Хўжайли туманидаги мудҳиш қотиллик ҳақида хабар бериб ўтган эди

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат  юзасидан "KRuz.uz" сайтига расмий маълумот тақдим этди

2019 йил 11 августдан 12 августга ўтар кечаси  соат 00-20 ларда Хўжайли тумани, “Мустақиллик” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Қ., турмуш ўртоғи М.Қ. билан уйида ўзаро оилавий жанжаллашиб қолиб, қасддан ўлдириш мақсадида турмуш ўртоғи М.Қ. ухлаш учун ётоқхонасига кириб, уйқуга кетган вақтда, ётоқхонага кириб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафасига ва танасининг бошқа жойларига бир неча марта қасддан урган. 
Олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро М.Қ. Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида олиниб, марҳума М.Қ.нинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 12 август куни Хўжайли тумани прокуратураси томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида ушланди. 

Жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади расмий ахборотда.

"KRuz.uz"га  Хўжайлидаги мудҳиш қотиллик юзасидан расмий маълумот берилди

 

Маълумот учун, марҳуманинг икки нафар, 4 яшар ва 1 ёш-у 4 ойлик қизлари бор экан.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 19-08-2019, 16:57 |
  • 7 475


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив