Амударёда тадбиркорлар учун электр энергетика соҳаси бўйича ўқув семинар ташкил этилди

 

Амударёда тадбиркорлар учун электр энергетика соҳаси бўйича ўқув семинар ташкил этилди

 

Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида электр энергетика соҳасидаги қоида ва норматив ҳужжатлардаги ўзгаришлар, шу жумладан реактив энергияни компенсация килиниши, муқобил электр энергияси, электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинар ташкил этилди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги тадбиркорлик субъектларга семинар учрашув ташкил қилинди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ҳоким ўринбосари, фавқулатта вазиятлар бошқармаси, «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ, Амударё туман ЭТК ва туманидаги тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Амударёда тадбиркорлар учун электр энергетика соҳаси бўйича ўқув семинар ташкил этилди

 

Мазкур тадбирда «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 5 сентябрда 1864-2-сон билан рўйхатга олинган "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 26 июлдаги 10-сон билан тасдиқланган «Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи талаблари бажарилишини таъминлаш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига электр энергетика соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, муқобил электр  энергияси, электр энергиясидан оқилана ва самарали фойдаланиш буйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Семинарда иштирок этган туманидаги тадбиркорлик субъект ходимларининг кўплаб саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

 

Д.Аллияров

“Ўзэнергоинспекция”

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 30-07-2019, 11:15 |
  • 252


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив